Коронавирус

7 соат ичида аниқланган янги ҳолатларнинг 85 фоизи пойтахтда аниқланди

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 26,8 мингдан ошди.

7 соат ичида аниқланган янги ҳолатларнинг 85 фоизи пойтахтда аниқланди
Фото:Миллий гвардия

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2020 йил 4 август соат 17:00 ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 26804 (+254) нафарни ташкил этмоқда.  
 
Янги касалланиш ҳолатларининг 218 нафари — Тошкент шаҳрида (шундан 195 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 23 нафари эса  Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида), 31 нафари — Самарқанд вилоятида, 3 нафари — Тошкент вилоятида ҳамда 2 нафари — Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
 
Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент вилоятида 181 нафар, Тошкент шаҳрида 174 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 88 нафари, Самарқанд вилоятида 87 нафар, Сурхондарё вилоятида 20 нафар, Қашқадарё вилоятида 18 нафар, Андижон вилоятида 6 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 2 нафар, жами 576 нафар бемор тузалди. 

 

Шундай қилиб 17838 (+576) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.
 
Ҳозирда 8803 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  
 
ССВ аввалроқ пойтахтлик икки бемор ўлими тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди. Учтепа туманида яшаган 64 ёшли эркак ўткир нафас, юрак қон-томир ва полиорган етишмовчилигидан, Сергели туманида яшаган 30 ёшли эркак эса ўткир нафас, юрак қон-томир ва полиорган етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдромидан вафот этган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ