Жамият

ДТМ тест синовлари очиқ майдонда ўтказилиши ҳақидаги хабарлар бўйича расмий баёнот берди

Абитуриентлардан турли хабарларга эътибор қилмасдан, тест синовига пухта тайёргарлик кўришни давом эттиришлари сўралган.

ДТМ тест синовлари очиқ майдонда ўтказилиши ҳақидаги хабарлар бўйича расмий баёнот берди
Фото:UzNews

Ижтимоий тармоқларда ОТМга кириш имтиҳонлари усти очиқ катта майдонларда, эрталаб ва кечки сменада ўтказилиши, шунингдек, аниқ саналар белгиланганлиги тўғрисида хабарлар тарқалган эди. Давлат тест маркази ушбу ҳолатга расмий баёнот берди.


“Мамлакатимизда пандемия шароити мураккаб кечаётганлиги, карантин чекловлари бекор қилинмаётганлиги ёки юмшатилмаганлиги боис, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларини ўтказиш муддатлари тест топширувчилар саломатлигига зарар етмайдиган вазият келгунга қадар кейинга сурилмоқда ва бу ҳақда жамоатчилик мунтазам хабардор қилиб борилмоқда.

 

Бу борада расман шуни маълуми қиламизки, айни кунларда Давлат тест маркази томонидан жараёнларни энг аввало тест топширувчилар саломатлиги хавфсизлигини таъминлаган ҳолда ташкил этиш борасида турли вариантлар ўрганиб чиқилмоқда.

 

Қайд этиш керакки, ушбу ҳаракатлар ҳали ўрганиш босқичида бўлганлиги сабабли, ҳозирдан “шундай бўлади” қабилида хабарлар тарқатиш абитуриентларни чалғитиши, тестга тайёргарлик жараёнига таъсир кўрсатиши мумкин.

 

Шуларни ҳисобга олиб, Давлат комиссияси кўрсатмаси асосида соғлиқни сақлаш ташкилотлари билан биргаликда, жорий йил қабул тест синовларини ўтказиш учун мақбул ва хавфсиз жойлар танланиб, аниқ саналар белгилангач, Давлат тест маркази томонидан оммавий ахборот воситалари орқали ишончли хабар берилади.

 

Бунга қадар абитуриентлардан турли хабарларга эътибор қилмасдан вақтдан унумли фойдаланишларини, тест синовига пухта тайёргарлик кўришни давом эттиришларини сўраб қоламиз”, дейилади баёнотда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились55401(+448)
Выздоровели51965(+507)
Умерли459(+5)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились55401(+448)
Выздоровели51965(+507)
Умерли459(+5)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ