Коронавирус

Карантинни юмшатган вилоятлар сони иккитага етди

Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида карантин талаблари юмшатилди.

Карантинни юмшатган вилоятлар сони иккитага етди
Фото:Миллий гвардия

3 августдан бошлаб Фарғона вилоятида хусусий мактабгача таълим ташкилотлари, буюм ва чорва моллари, қурилиш маҳсулотлари бозори, сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолиятига рухсат берилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

 

Бу бўйича Фарғона вилоятидаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда карантин қоидаларини босқичма-босқич юмшатиш мақсадида коронавирусга қарши курашиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш штаби қарор қилган.

 

Бироқ фаолиятига рухсат берилган соҳаларда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиниши шарт. Ушбу объектлар кириш эшигига дезинфекцион тунеллар ўрнатиш, ҳар бир ходим ва ташриф буюрувчиларнинг шахсий ҳимоя воситалари – ниқобларда бўлишлари, ижтимоий масофани сақлашлари, қўл бериб сўрашмаслик талаб этилади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятида ҳам 3 августдан бошлаб карантин талаблари юмшатилган эди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ