Криминал

Фарғонада ИИБ ходимини “жиҳод”га ундаган қиз қўлга олинди

Қиз инспекторга фош қилинса, уни ва оиласига таҳдид қилиш билан қўрқитмоқчи бўлган.

Фарғонада ИИБ ходимини “жиҳод”га ундаган қиз қўлга олинди
Фото:UzNews

Фарғона вилояти Ёзёвон туманида яшовчи Карима Одилова (исм шарифи ўзгартирилган) ИИБ ходимига турмушга чиқиб, уни “жиҳод”га чорламоқчи бўлган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

 

22 ёшли қиз диний қизиқиши туфайли Telegram мессенджерида тақиқланган ақидапарастликни тарғиб қилувчи каналларга қўшилиб қолиб, “таниши”нинг кўрсатмалари асосида ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган аудио ва видео материалларни тарқатиш билан шуғулланади.

 

У "Мужоҳид" номли аккаунт фойдаланувчисидан ички ишлар ходимига турмушга чиқиб, ўзига эргаштириб, у билан “жиҳод” қилиш топшириғини олади. К. Одилова ИИБ профилактика инспектори Ю.О.ни телефон рақамини топиб, бир неча кун давомида унга турли диний ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, жиҳодга чорловчи материалларни жўнатган. Агарда уни фош қилса, инспектор ва унинг оиласига таҳдид мазмунидаги материалларни юборади. 

 

Тезкор тадбирлар натижасида мазкур материалларни юборган К. Одилова аниқланиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Шунингдек, бу қиз Фарғона политехника институти талабаси билан Telegram орқали танишиб, унга диний мазмундаги материалларни юборган ҳамда бир қатор топшириқларни берган.

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмитанинг суд-адабиётшунослик экспертизаси хулосасига кўра, юборилган аудио, видео ва бошқа форматдаги материаллар амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф равишда ўзгартиришга хизмат қилиши, ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилгани, шу сабабли уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш тақиқланиши кўрсатилган.

 

Жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман суди томонидан унга нисбатан тегишли моддалар билан 5 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, Жиноят Кодексининг 72-моддаси тартибида 3 йил синов муддати белгиланди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ