Жамият

«Майитга қабристонда ҳам жаноза ўқилаверади» – Пандемия шароитида дафн маросимини ўтказиш тартиби ҳақида айтилди

Пандемия шароитида дафн маросимларини ўтказиш тартиби ҳақида маълумот берилди.

«Майитга қабристонда ҳам жаноза ўқилаверади» – Пандемия шароитида дафн маросимини ўтказиш тартиби ҳақида айтилди
Фото:Скриншот

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси пандемия шароитида дафн маросимларини ўтказиш тартиби ҳақида маълумот берди.

 

Унга кўра, бугунги кунда оммавий дафн маросимлари вирус тарқалиш хавфини оширади. Шу боисдан ҳам дафн маросимлари карантин чекловларида белгилаб берилганидек 10-15 киши итирокида амалга оширилади. 

 

Шунингдек, жаноза намозида соғлиғи заиф, ёши катта ва ёш болалар иштирок этмасликлари керак. Ва намозда ҳам ижтимоий масофани сақлаш муҳим.

– Майит тиббий хавфсизлик чоралари кўрилган ҳолда ювилиши лозим. Яъни ғассол ниқоб ва қўлқопда бўлиши керак. Фойдаланилган бир марталик воситалар ёқилиши, челак ва бошқа шу каби буюмлар эса қатъий дизенфекция қилиниши керак. Агар майит тиббиёт ходимлари томонидан махсус матолар билан ўраб қўйилган бўлса, уларни тиббий хавфсизлик нуқтаи назаридан очиш мумкин эмас. Уни қайта ғусл қилдириш шарт бўлмайди. Жаноза намози узоғи билан 5-7 дақиқа ичида ўқилиши лозим. Агар тиббиёт ходимлари майитни қабристонга олиб боришган бўлса, жаноза ўша ерда адо этилаверади. 

Маъракаларни эса фақат оила даврасида ўтказишлик лозим, - дейди ЎМИ Уламолар кенгаши аъзоси Мирмақсуд Алимов.

 

Covid-19 в Узбекистане
Заразились54181(+215)
Выздоровели50441(+0)
Умерли448(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились54181(+215)
Выздоровели50441(+0)
Умерли448(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ