Жамият

Тошкентда божхоначилар дориларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди

Яшнобод туманида 144 млн сўмлик дори воситалари мусодара қилинди.

Тошкентда божхоначилар дориларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди
Фото:Давлат божхона қўмитаси

Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда дори воситаларининг ноқонуний айланмасига доир ҳолат аниқланди. Бу ҳақда ДБҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида фуқаро И.Д. бошқарувидаги Lada Vesta автомобили тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

 

Натижада, машинага хорижда ишлаб чиқарилган, аммо сифатини ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган 1200 дона Minoxodil номли дори воситалари ортилгани маълум бўлган.

 

Шу тариқа, соч ўстириш учун мўлжалланган мазкур дори воситалари 144 миллион сўмга сотилаётган вақтида тўхтатиб қолинган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились55401(+448)
Выздоровели51965(+507)
Умерли459(+5)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились55401(+448)
Выздоровели51965(+507)
Умерли459(+5)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ