Жамият

Ўзбекистонда ишсизлар сони ортгани маълум қилинди

Ишга муҳтож бўлганларнинг умумий сони 1,9 миллион кишини ташкил этади.

Ўзбекистонда ишсизлар сони ортгани маълум қилинди
Фото:UzNews

Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь-июнь ойларида ишсизлик даражаси 13,2 фоизни ташкил этган. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ўтказилган ижтимоий сўров натижасида маълум бўлган.

 

Ижтимоий сўров Халқаро меҳнат ташкилоти тавсиялари асосида ишлаб чиқилган методика бўйича республиканинг 101 та шаҳар ва туманларида сўров ўтказилган.

 

Сўров натижалари СOVID-19 пандемияси даврида коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олишга қаратилган карантин чора-тадбирлари меҳнат бозорига сезиларли даражада таъсир кўрсатгани аниқланди.

 

Ўтказилган тадқиқот натижалари республикада ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳолининг 13,2 фоиз ташкил этганлигини кўрсатди.

 

Бу кўрсаткич 2019 йилнинг шу даврида 9,1 фоизга тенг бўлган.  Ишга муҳтож бўлганларнинг умумий сони 1 944,0 минг кишини ташкил этади (16-30 ёшгача бўлганлар ўртасида ишсизлик даражаси- 20,1 фоиз, аёллар ўртасида ишсизлик даражаси эса - 17,4 фоиз).

 

Шунингдек, иқтисодиёт тармоқларининг расмий секторда банд бўлган аҳоли сони 5 581,2 минг кишини ташкил қилиб, ўтган йил шу даврга нисбатан 0,2 фоизга ёки 12,4 минг кишига камайди.
 

Эслатиб ўтамиз, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида

 

"Пандемия барча давлатларга ўз салбий таъсирини кўрсатди. Пандемия бошланганидан кейин Ўзбекистонда бир қатор корхоналар ўз фаолиятини тўхтатганлиги сабабли ишсизлар сони қарийб 2 миллионга яқинлашган", – деган эди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились56253(+375)
Выздоровели52859(+393)
Умерли465(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились56253(+375)
Выздоровели52859(+393)
Умерли465(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ