Коронавирус

Ўзбекистоннинг 9 ҳудудида 300га яқин янги ҳолатлар аниқланди

Энг кўп Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар рўйхатга олинди.

Ўзбекистоннинг 9 ҳудудида 300га яқин янги ҳолатлар аниқланди
Фото:Учтепа тумани ҳокимлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, 2020 йил 3 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 25 828 (+275) нафарга етган.

 

Янги касалланиш ҳолатларининг 122 нафари – Тошкент вилояти, 56 нафари – Тошкент шаҳрида, 26 нафари – Самарқанд вилоятида, 16 нафари – Қашқадарё вилоятида, 13 нафари – Қорақалпоғистон Республикасида, 12 нафари – Сурхондарё вилоятида, 11 нафари – Хоразм вилоятида, 10 нафари – Сирдарё вилоятида ҳамда 9 нафари – Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

Айни пайтда юртимизда 16 507 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (64 фоиз) соғайган.

 

Ҳозирда мамлакатимизда 9 166 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 564 нафари оғир, 215 нафари эса ўта оғир аҳволда.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги аввалроқ Тошкент вилоятидан бўлган икки нафар коронавирусга чалинган бемор вафотига оид маълумотларни эълон қилди.

 

Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида яшаган 60 ёшли бемор ва Тошкент туманида яшаган 67 ёшли бемор ўткир юрак қон-томир, нафас ва полиорган етишмовчилигидан вафот этган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились65307(+205)
Выздоровели62509(+167)
Умерли547(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились65307(+205)
Выздоровели62509(+167)
Умерли547(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ