Коронавирус

Ўзбекистонда соғайиш ва касалланиш бўйича яна энг юқори кўрсаткич қайд этилди

27 июлдан бери рекордлар кетма-кет янгиланиб келмоқда.

Ўзбекистонда соғайиш ва касалланиш бўйича яна энг юқори кўрсаткич қайд этилди
Фото:Тошкент вилояти ҳокимлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги кеча, 1 август куни Ўзбекистонда 774 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланганини маълум қилди.  

 

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Кун давомидаги 5 ва 6-ўлим Тошкент шаҳрида яшаган фуқаролар бўлган.

 

Тошкент шаҳри, Бухоро, Сурхондарё, Андижон, Самарқанд, Тошкент, Қашқадарё, Наманган, Сирдарё, Навоий, Жиззах ва Фарғона вилоятларида жами 835 нафар бемор соғайди. Соғайиш ва зарарланиш кўрсаткичлари 27 июлдан бери янгиланиб келмоқда.

 

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 24 783 нафар бемордан 15 299 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 61 фоизни ташкил этмоқда.

 

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 9 337 нафар бемордан 592 нафари оғир, 185 нафари эса ўта оғир аҳволда қолмқода.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились29652(+427)
Выздоровели21006(+626)
Умерли187(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились29652(+427)
Выздоровели21006(+626)
Умерли187(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ