Коронавирус

Ижтимоий тармоқлардаги бир нечта мурдалар акс этган видеога изоҳ берилди

Бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда йўлак бўйлаб мурдалар ётган шифохона акс этган видео тарқалган эди.

Ижтимоий тармоқлардаги бир нечта мурдалар акс этган видеога изоҳ берилди
Фото:Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқлардаги бир нечта мурдалар акс этган видеога изоҳ берилди. “Ҳудуд” ёшлар информацион дастурида мазкур видеотасвирнинг Республика Патологик анатомия марказида суратга олингани ҳақида маълум қилинди.

 

Аслида 28 июнь куни тасвирга олингани айтилаётган мазкур видео марказнинг магистр ва ёш санитарлари томонидан олинган. 

 

“28 июнь куни Россиядан чартер рейсида “Груз-200” кўринишида 16 та мурда келган эди. Мурдаларнинг барчаси махсус қутиларда келган. Биз яшикларни очиб кўриб, ювиб, тозалаб, тикадиган жойини тикиб, дезинфекциялаб, кафанлаб қариндош уруғига беришимиз керак”, – дейди марказ вакили.

 

Вакилнинг айтишича, асли бу видео хоразмлик талабалар томонидан тасвирга олинган бўлиб, оиласига қаерда ишлаётганини кўрсатиш учун бўлган. Шундан сўнг видео 18 июль куни хоразмликлар орқали ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган.

 

Марказ вакилининг сўзларига кўра, ушбу ҳолатнинг коронавирусга алоқаси йўқ.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились32465(+482)
Выздоровели25106(+1016)
Умерли210(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились32465(+482)
Выздоровели25106(+1016)
Умерли210(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ