Жамият

Шавкат Мирзиёев Муса Ерниязовнинг қабрини зиёрат қилди — фото

Шавкат Мирзиёев Муса Ерниязов дафн этилган қабристон обод қилинишини таъкидлаган.

Шавкат Мирзиёев Муса Ерниязовнинг қабрини зиёрат қилди — фото
Фото:president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев 1 август куни Қорақалпоғистонга ташриф буюриб, Муса Ерниязов қабрини зиёрат қилди. Марҳум ҳақига Қуръон тиловат қилинди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Раҳматли Муса оға элни яхши кўрган, ҳалол, пок, ор-номусли инсон эди. У кишига жуда ишонардим, Қорақалпоғистондан кўнглим тўқ эди. Тили, дини, тақдири, ташвишлари бир бўлган ўзбек ва қорақалпоқ халқларининг оғзи бирчилигини қадрларди. Қорақалпоғистонни ривожлантириш, одамларнинг бирини икки қилиш бўйича кўп ишларни бошлаган эдик. Энди бу ишларни, режаларимизни дўстлари билан бирга албатта давом эттирамиз», - деган президент.

Шавкат Мирзиёев Муса Ерниязов дафн этилган қабристон обод қилинишини таъкидлади.

«Бу ерни Қорақалпоғистонга келганлар эҳтиром билан зиёрат қиладиган масканга айлантирамиз. 
Шундай ватанпарвар инсонларнинг ҳурматини жойига қўйсак, халқимизга, ёшларимизга намуна бўлади», - дея қайд этган президент.

 

 

Covid-19 в Узбекистане
Заразились65200(+98)
Выздоровели62342(+0)
Умерли545(+0)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились65200(+98)
Выздоровели62342(+0)
Умерли545(+0)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ