Коронавирус

Қашқадарё вилоятида карантин талаблари юмшатилмоқда

Энди Қарши шаҳрига кириш-чиқишга фақатгина куннинг муайян вақтида рухсат берилади.

Қашқадарё вилоятида карантин талаблари юмшатилмоқда
Фото:t.me/qashqadaryopress

Қашқадарё вилояти махсус комиссияси томонидан вилоятда коронавирус инфекциясининг тарқалишни олдини олиш, пандемиянинг таъсирини юмшатиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш комиссиянинг 2020 йил 25 июлдаги 293-сонли йиғилиш баёни билан жорий қилинган чекловларга 3 августдан бошлаб бир қатор ўзгаришлар киритилди.  

 

Унга кўра,

 

-  автотранспорт воситаларида махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишга, шунингдек, Қарши шаҳрига кириш-чиқишга фақатгина куннинг муайян вақтида (07.00 дан – 10.00 гача, 18.00 дан – 21.00 гача) тегишли ҳудуд доирасида фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилади. 

 

-  йўналишсиз таксилар сони бугунги кунга нисбатан 2 баробарга кўпайтирилади ва бутун сутка давомида ҳараткатланишига рухсат берилади.

 

-  бунда автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши давомида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш талаб этилади.

 

Қайд этилишича, вилоят махсус комиссияси қарорида келтирилган чекловлар махсус рухсатнома (стикер)лар асосида ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларига ҳамда Республика махсус комиссиясининг жорий йил 8 июлдаги қарори билан тасдиқланган айрим тоифадаги автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларга нисбатан татбиқ этилмайди. Яъни, махсус рухсатнома (стикер), айрим тоифадаги автотранспорт воситалари, "яшил йўлак" тизими, Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари автомашиналари ва вилоят ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқариш, тадбиркорлик ҳамда саноатни ривожлантириш бўйича тасдиқланган автотранспорт воситалари рўйхат асосида ҳаракатланиши мумкин.  

 

Эслатиб ўтамиз, 3 июлдан Қарши шаҳрига кириш-чиқиш жиддий назоратга олиниб фаолияти тўхтатилган айрим назорат постлари қайта тикланган эди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились32837(+183)
Выздоровели25659(+0)
Умерли213(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились32837(+183)
Выздоровели25659(+0)
Умерли213(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ