Коронавирус

Ўзбекистонда COVID-19’дан касалланганлар 24 мингдан ошди. Бир кунда эса 700дан ортиқ янги ҳолат қайд этилди

Соғайганлар сони бўйича ҳам рекорд янгиланиб, кўрсаткич 60 фоизга етди.

Ўзбекистонда COVID-19’дан касалланганлар 24 мингдан ошди. Бир кунда эса 700дан ортиқ янги ҳолат қайд этилди
Фото:Тошкент вилояти ҳокимлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, кеча, 31 июль куни мамлакатимизда 738 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 111 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 627 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.  

 

Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

 

Тошкент шаҳри, Андижон, Қашқадарё, Хоразм, Тошкент, Сирдарё, Наманган ҳамда Фарғона вилоятларида жами 784 нафар бемор соғайиб навбатдаги рекорд ўрнатилди.

 

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 24 009 нафар бемордан 14 464 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 60 фоизни ташкил этмоқда.

 

Қайд этилишича, айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 9 404 нафар бемордан 594 нафари оғир, 197 нафари эса ўта оғир аҳволда қолмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились55878(+477)
Выздоровели52466(+501)
Умерли461(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились55878(+477)
Выздоровели52466(+501)
Умерли461(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ