Коронавирус

Вирус мутацияга учраяптими ва у янги пандемияга олиб келиши мумкинми?

Россия ва хорижий давлатлар биолог олимлари касалликни иккинчи тўлқинини ноябрларда бўлишини тахмин қилишмоқда.

Вирус мутацияга учраяптими ва у янги пандемияга олиб келиши мумкинми?
Фото:Bernd Thissen / TASS

Бугун, 31 июль куни АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши штаб аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида бўлиб ўтган брифингда вируснинг мутацияга учраши ва иккинчи тўлқин борасида гапирилди.

 

Севара Убайдуллаеванинг маълум қилишича, Россия Федерацияси ва хорижий давлатлар биолог олимлари, касалликни иккинчи тўлқинини жорий йилнинг ноябрларида кузатилиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.

 

Қайсидир манбада вируснинг мутацияси касалликни енгил кечувини келтириб чиқаради деб ҳисобласа, қайсидир олимлар мутация вирусни касаллик чақирувчи қобилиятини янада кучайтиради ва оғирроқ кечиши мумкин деган тахминий ғояларни илгари сурмоқдалар. 

 

Шахсий кузатувлар асосида айтиш мумкинки, мазкур вирус совуқ ва намгарчиликни яхши кўради, шундай муҳитда у жуда тез кўпаяди ва тарқалади ҳамда унинг касаллик чақириш хусусияти кучаяди, - дейди мутахассис.  

 

Шунингдек, Коронавирусга қарши штаб аъзоси Севара Убайдуллаеванинг ҳисоблашича, иссиқ иқлим вирус тарқалувчанлигини  камайтиради. Тарқалувчанлик камайгани сари эса вирус юкламаси камаяди ва касаллик енгил кечиши кузатилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳукуматнинг 329-сонли фармойишида Ўзбекистонда коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини кетаётгани таъкидланган эди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились25828(+275)
Выздоровели16507(+0)
Умерли155(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились25828(+275)
Выздоровели16507(+0)
Умерли155(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ