Жамият

Ичида 18 америкалик дипломат бўлган бир гуруҳ ўзбекистонлик Америка ва Канададан чартер рейсда олиб келинди

Улар 10 кунлик карантинда бўлишади.

Ичида 18 америкалик дипломат бўлган бир гуруҳ ўзбекистонлик Америка ва Канададан чартер рейсда олиб келинди
Фото:dunyo.info

Бугун Америка ва Канададан бир гуруҳ ватандошлар махсус рейс билан олиб келинди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

 

Сўнгги тўртинчи махсус рейс билан Ўзбекистонга жами 256 нафар йўловчи (4 нафари чақалоқ) олиб келинди. Шундан 238 нафари Ўзбекистон фуқароси, 18 нафар эса америкалик дипломат ва уларнинг оила аъзоларидир.

 

Республика махсус комиссияси жорий қилган тартибга кўра, махсус рейс йўловчилари карантин марказлари ёки ўз танловларига кўра меҳмонхоналарда 10 кунлик карантинда бўлишади. Айни пайтда йўловчиларнинг саломатлиги билан боғлиқ муаммо йўқлиги маълум қилинган.

 

Бугунги кунга қадар «Uzbekistan Airways» АЖ томонидан Нью-Йорк – Тошкент йўналишида ташкил қилинган махсус чартер рейсларда 1 минг 26 нафар инсон Ўзбекистонга қайтарилган.

 

АҚШдаги дипломатик ваколатхонамиздан хабар беришларича, 31 июль ҳолатига кўра, яна 815 киши Ўзбекистонга қайтиш истагида. Мамлакатимизнинг Вашингтондаги элчихонаси ва Нью-Йоркдаги Бош консуллиги фуқароларимиз билан доимий алоқада бўлиб турибди. Кейинги чартер рейсларда уйга қайтишни истаган йўловчилар рўйхатини шакллантириш ишлари давом эттирилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукуматининг қарори билан 16 мартдан бошлаб барча халқаро рейслар, шу жумладан «Тошкент-Нью-Йорк-Тошкент» йўналишида мунтазам йўловчи қатновлари тўхтатилган.

 

1 ва 2 август кунлари Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент ва Тошкент – Москва – Тошкент чартер рейслари амалга оширилиши кўзда тутилган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились32654(+671)
Выздоровели25659(+1569)
Умерли211(+5)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились32654(+671)
Выздоровели25659(+1569)
Умерли211(+5)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ