Криминал

Дорилар савдоси билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Уларнинг 5та автомобили мусодара қилинган — видео

Уюшган жиноий гуруҳ таркибида 18 нафар шахс фаолият юритган.

Дорилар савдоси билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Уларнинг 5та автомобили мусодара қилинган — видео
Фото:Скриншот

Давлат хавфсизлик хизмати ходимларининг ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда олиб борган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Тошкент шаҳри, Фарғона, Наманган ва Самарқанд вилоятларида яшовчи 18 нафар шахсдан иборат уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ Ахборот хизмати UzNews.uz'га маълум қилди.

 

Гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатларига киритилган дорилар савдоси билан шуғулланувчи мазкур гуруҳ аъзоларидан «қора бозор» нархида умумий қиймати 3,2 миллиард сўмдан зиёд бўлган 28560 дона «Трамадол» таблеткаси, 7000 дона «Тропикамид» флакони, 35700 дона «Лирика», 3920 дона «Регапен» ва 5600 дона «Перге» капсулалари мусодара қилинди. Шунингдек, 4.300 АҚШ доллари процессуал тарзда расмийлаштириб олинди.

 

Жиноят қуроли сифатида 1 та «Малибу», 3 та «Ласетти» ва 1 та «Нексия» автомашинаси олиб қўйилди.

 

Гуруҳ аъзолари 1977-1994 йиллар оралиғида туғилган фуқаролар бўлиб, улардан 2 нафари аёл ҳамда 5 нафари муқаддам судланган шахслардир.

 

Таъкидлаш лозимки, ушбу дори воситалари асосан Қирғизистон Республикасидан контрабанда йўли билан мамлакатимизга олиб кирилган.

 

Ҳозирда Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились29918(+693)
Выздоровели21316(+936)
Умерли188(+5)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились29918(+693)
Выздоровели21316(+936)
Умерли188(+5)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ