Коронавирус

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланганлар сони 23,5 мингдан ошди

5 вилоят ва Карантин марказида 300га яқин янги ҳолатлар қайд этилди.

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланганлар сони 23,5 мингдан ошди
Фото:Тошкент вилояти ҳокимлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020 йил 31 июль соат 10:00 ҳолатига коронавирусдан зарарланганлар бўйича маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 23 558 (+287) нафарни ташкил этмоқда.

 

Янги касалланиш ҳолатларининг 111 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 112 нафари Тошкент вилоятида, 22 нафари Сирдарё вилоятида, 17 нафари Қашқадарё вилоятида, 15 нафари Наманган вилоятида ҳамда 10 нафар Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

Айни пайтда 13 680 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (58 фоиз) соғайган.

 

Ҳозирда мамлакатимизда 9 741 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 436 нафари оғир, 181 нафари эса ўта оғир аҳволда.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшаган 55 ёшли эркакнинг ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка шишидан вафот этгани ҳақида хабар берганди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились26804(+503)
Выздоровели17838(+576)
Умерли161(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились26804(+503)
Выздоровели17838(+576)
Умерли161(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ