Коронавирус

Коронавирусга чалинган беморларга «Плаквенил» буюриляпти. Нега?

Кеча бўлиб ўтган ССВ ходимлари иштирокидаги матбуот анжуманида савдо номи «Плаквенил» бўлган гидроксихлорохин препарати беморларда қўлланилаётгани ҳақида айтилди.

Коронавирусга чалинган беморларга «Плаквенил» буюриляпти. Нега?
Фото:1obl.ru

Кеча, 30 июль куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов Ўзбекистонда коронавирусга чалиниб, уй шароитида даволанаётган беморларга тарқатиладиган дорилар тўплами қайта тасдиқланганини маълум қилди. 

«Куни кеча Махсус комиссия йиғилиши бўлиб ўтди. Унда уйда ва стационар шароитда даволанаётган беморларнинг даволаш протоколи кўриб чиқилди. Ва уйда даволанувчи беморлар учун бепул дори-дармонлар тўплами тасдиқланди. Бу қутига гидроксихлорохин, азитромицин, D ва С витаминлари, рух (цинк) ва «Оксолин» мази киритилган», деди штаб аъзоси Ҳабибулла Оқилов.

Савдо номи «Плаквенил» бўлган гидроксихлорохин препарати сўнгги пайтларда кўплаб баҳс мунозараларга сабаб бўлмоқда. 

 

Жумладан, «Тез ёрдам» кўрсатувида Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси вакили Клара Ёдгорова гидроксихлорохин дорисининг зарари ҳақида гапириб, олимлар бу дориларнинг нафақат самара бермаслиги, балки беморларда ўлим хавфини ошириши мумкинлигини аниқлашди, деганди.   

 

Жорий йил 13 июль куни эса ушбу препарат Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи билан тасдиқланиб, чоп этилган қўлланмада гидроксихлорохин олиб ташланган.

«Плаквенил дориси атрофида кўп гаплар юрибди. Дори борки, унинг атрофида шундай гаплар юради, бу табиий. Дунёда дори сиёсати энг қийин сиёсат. Масалан, иккита рақобатчи фирма бир-бирининг ишлаб чиқараётган дори препаратини ёмонлайди ва кимники бозорда ўтиб кетса, ўша ютади. 

Плаквенил ҳам айни пайтда шундай сиёсий ўйинга тушиб қолди. Мен аввалроқ 12 минг бемор Плаквенил қабул қилиб соғайганликларини айтганман. Ҳозир ҳам уларнинг ушбу дорини қабул қилганлигини айтяпман. 

 

Ҳозир айрим давлатлар мутахассислари бу дори воситасини фойда бермаётганлигини айтяпти. Бошқа давлатлар мутахассислари, жумладан Туркия давлати мутахассислари соғайиб кетган 91 фоиз беморларига уйда ҳам шифохоналарида ҳам айнан Плаквенил дори воситасини беришгани ҳақида айтишмоқда. 

 

АҚШ, Испания, Италия, Бразилия ва ҳозир Европа яна қайтиб келяпти, шу тажрибага», дейди Ҳабибулла Оқилов бугунги матбуот анжуманида.

 

Шунингдек, Оқиловнинг таъкидлашича, беморнинг оғирлашган ҳолатида бу дори фойда бермайди. Аниқроғи, унга бу дори касалликнинг 3- ва 5-кунларида берилиши керак. Шунинг учун ҳам Плаквенил уй шароитида даволанаётган беморларга тарқатиладиган дорилар тўпламига киритилган. Шу билан бирга стационарларга янги келтирилган беморларга ишлатилмоқда.

 

«Шунинг учун ҳам биз уни протоколлардан олиб ташлаганмиз», дейди у.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились32654(+671)
Выздоровели25659(+1569)
Умерли211(+5)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились32654(+671)
Выздоровели25659(+1569)
Умерли211(+5)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ