Коронавирус

Соғайганлар сони бўйича рекорд яна янгиланди. Кўрсаткич 59 фоизга етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 23 271 нафарга етди.

Соғайганлар сони бўйича рекорд яна янгиланди. Кўрсаткич 59 фоизга етди
Фото:t.me/tashpmi_press

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, кеча, 30 июль куни Ўзбекистонда 686 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 58 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 628 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

Шу билан бирга, кеча Тошкент шаҳрида 4 нафар, Бухоро вилоятида 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

 

Кун давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Андижон, Тошкент, Сурхондарё, Қашқадарё, Наманган, Фарғона ҳамда Бухоро вилоятларида жами 743 нафар бемор соғайиб бир кун олдинги рекорд кўрсаткич яна янгиланди.

 

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 23 271 нафар бемордан 13 680 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 59 фоизни ташкил этмоқда.

 

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 9 455 нафар бемордан 436 нафари оғир, 181 нафари эса ўта оғир аҳволда.

 

Ҳозирда уй карантинида 70 467 нафар, стационар карантинда эса 22 789 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились26550(+249)
Выздоровели17262(+0)
Умерли161(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились26550(+249)
Выздоровели17262(+0)
Умерли161(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ