Жамият

Алишер Усмонов Ўзбекистонга $10 миллион ҳомийлик хайрияси ажратди

Тез тиббий ёрдам ходимларига жами 200 млрд сўм моддий рағбатлантириш берилади.

Алишер Усмонов Ўзбекистонга $10 миллион ҳомийлик хайрияси ажратди
Фото:president.uz

Аввалроқ, Президентнинг тегишли фармонига асосан, республика бюджетидан тез тиббий ёрдам бригадалари ходимларига бир марталик пул мукофоти бериш учун 100 миллиард сўм маблағ ажратилгани хабар қилинганди.

 

Шунингдек, ушбу мақсадлар учун таниқли тадбиркор ватандошимиз Алишер Усмонов томонидан қўшимча равишда 100 млрд сўм (10 млн АҚШ доллари эквивалентида) миқдорида ҳомийлик хайрияси ажратилди.

 

Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш учун жалб қилинган тез тиббий ёрдам ходимларига қуйидаги миқдорларда бир марталик моддий рағбатлантириш тўловлари берилади:

 

– врач ходимларга – 5 млн сўм;

 

– ўрта тиббиёт ходимларига (фельдшер ва санитарлар) – 4 млн сўм;

 

– ҳайдовчиларга – 3 млн сўм.

 

Ушбу тўловлар 1 июнгача ишга қабул қилинган ходимларга нисбатан қўлланилади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тегишли фармон билан 400 минг муҳтож оилаларнинг ҳар бир аъзосига бир марталик пул тўловлари берилиши ҳақида маълум қилган эдик.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились57190(+365)
Выздоровели53835(+378)
Умерли471(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились57190(+365)
Выздоровели53835(+378)
Умерли471(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ