Жамият

Ижтимоий нафақа олувчиларнинг умумий сони жорий йил охиригача икки баробарга оширилади

Ўзбекистонда ижтимоий нафақа олувчиларнинг умумий сони 600 мингга кўпайтирилиб, жорий йилнинг декабрь ойида 1,2 миллионга етказилади.

Ижтимоий нафақа олувчиларнинг умумий сони жорий йил охиригача икки баробарга оширилади
Фото:Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ижтимоий нафақа олувчиларнинг умумий сони жорий йил охиригача икки баробарга оширилади. Бу борада бугун, 30 июль куни президентнинг «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

 

Қабул қилинган Фармонда пандемия даврида ижтимоий нафақа олувчилар сонини кескин ошириш кўзда тутилмоқда. 

 

Жумладан:

 

–  бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа олувчи эҳтиёжманд оналар сонини ҳар ойда 14-15 мингтага ошириб, декабрь ойида 400 мингтагача етказилади ёки йил бошига нисбатан қарийб 1,5 баробарга кўпайтирилади;

 

–  14 ёшгача болалари бўлган эҳтиёжманд оилаларга тўланадиган нафақа олувчи оилалар сонини йил бошига нисбатан 2,5 баробардан ортиққа ошириб, уларнинг сони декабрь ойида 700 минггача етказилади;

 

–  кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдамни олувчилар сони йил бошига нисбатан 1,5 баробарга оширилиб, 100 мингтага етказилади.

 

Умуман олганда, ижтимоий нафақа олувчиларнинг умумий сони 600 мингга кўпайиб, жорий йилнинг декабрь ойида 1,2 миллионга (мамлакатдаги жами оилаларнинг қарийб 14,1 фоизи) етказилиши кўзда тутилмоқда ва бунга бюджетдан қўшимча 426 миллиард сўм ажратилади.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились32654(+671)
Выздоровели25659(+1569)
Умерли211(+5)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились32654(+671)
Выздоровели25659(+1569)
Умерли211(+5)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ