Коронавирус

Аксарият шифохоналарда коронавирус беморлари қабули тўхтатилади

Улар тўлиқ дезинфекция қилиниб, ихтисослиги бўйича беморларни қабул қила бошлайди.

Аксарият шифохоналарда коронавирус беморлари қабули тўхтатилади
Фото:Скриншот

Бугун, 30 июль куни АОКА залида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

 

Матбуот анжуманида қайд этилишича, Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясини юқтирган беморларни дастлабки қабул қилиш марказларининг сони ва улардаги ўринларнинг кенгайиши натижасида улардаги тиббий ходимларга бўлган талаб ҳам ортди.

 

Қайд этилишича, бунга ҳар томонлама чоралар кўриляпти, жумладан, олий таълим муассасалари битирувчилари ҳамда бир пайтлар тиббиёт соҳасида ишлаб, кейинчалик нафақага чиққан ёки касбини ўзгартирганлар ҳам қайта ишга жалб қилинмоқда.

 

Шу ўринда яна бир нарсани таъкидлаб ўтиш керак, айни пайтда ташкил этилаётган мослаштирилган марказлар тўлиқ ишга тушганидан сўнг, ҳозирга қадар коронавирус билан касалланган беморларни қабул қилиб келган шифохоналар қабулни тўхтатадилар ва охирги бемор уйга жавоб берилганидан сўнг шифохона тўлиқ дезинфекция қилиниб, аввалги асли – ихтисослашуви бўйича фаолиятини давом эттиради, - деди Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились53667(+220)
Выздоровели49832(+0)
Умерли445(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились53667(+220)
Выздоровели49832(+0)
Умерли445(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ