Назначения

Давлат хизматлари агентлигига янги директор тайинланди

У Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Давлат хизматлари агентлигига янги директор тайинланди
Фото:t.me/huquqiyaxborot

Президент қарори билан Улуғбек Исломович Муҳаммадиев  Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори этиб тайинланди. 

 

У. Муҳаммадиев 1977 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 1999 йилда Тошкент давлат университети (кундузги), 2003 йилда Ўзбекистон Миллий университети (сиртқи)ни тамомлаган, мутахассислиги математик, ҳуқуқшунос. 

 

У ўз меҳнат фаолиятини 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси хизматининг иш юритувчиси лавозимидан бошлаган. 

 

У. Муҳаммадиев шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

 

Унга қадар ушбу лавозимни эгаллаб келган Тўрахўжаев Ҳалилилло Собиржонович Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг раиси лавозимига тайинланганди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились25828(+275)
Выздоровели16507(+0)
Умерли155(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились25828(+275)
Выздоровели16507(+0)
Умерли155(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ