Коронавирус

ССВ куннинг дастлабки қисмида пойтахтда аҳоли орасида коронавирус аниқланмаганини маълум қилди

Тошкентда аниқланган касалланиш ҳолатларининг барчаси хориждан келган фуқаролар орасида қайд этилган.

ССВ куннинг дастлабки қисмида пойтахтда аҳоли орасида коронавирус аниқланмаганини маълум қилди
Фото:Тошкент вилояти ҳокимлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2020 йил 30 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда яна 287 фуқарода коронавирус инфекцияси қайд этилиб, жами зарарланганлар сони 22 872тага етган.

 

Янги касалланиш ҳолатларининг 58 нафари Тошкент шаҳридаги карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 116 нафари Тошкент вилоятида, 43 нафари Самарқанд вилоятида, 23 нафари Андижон вилоятида, 15 нафари Сурхондарё вилоятида, 11 нафари Навоий вилоятида, яна 11 нафари Наманган вилоятида ҳамда 10 нафар Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

Айни пайтда 12 937 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (57 фоиз) соғайган.

 

Ҳозирда 9 803 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 365 нафари оғир, 172 нафари эса ўта оғир аҳволда.

 

Вазирлик аввалроқ, Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида яшаган 68 ёшли аёлнинг ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этгани ҳақида хабар берганди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились29652(+427)
Выздоровели21006(+626)
Умерли187(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились29652(+427)
Выздоровели21006(+626)
Умерли187(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ