Коронавирус

CCВ молия вазири ўринбосарининг вафотига оид маълумот берди

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.

CCВ молия вазири ўринбосарининг вафотига оид маълумот берди
Фото:Молия вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазири ўринбосари Ёрқин Турсуновнинг ўлими тўғрисидаги маълумотларни берди. 

 

Вазирлик хабарида Мирзо Улуғбек туманида яшаган 55 ёшли Ё.Т. (эркак)да жорий йил 20 июль куни тана ҳарорати кўтарилгани ва хусусий тиббиёт муассасаси шифокорларининг тавсияси асосида уй шароитида ва хусусий шифохонада даволангани ёзилган. 

 

27 июль куни эса ўта оғир ҳолатда Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига ётқизилган. Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. 

 

Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, ўпка шиши, гипергликемик кома каби асоратлар билан кечган.

 

Шунингдек, бемор қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

 

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 

 

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка шиши, гипергликемик комадан вафот этгани маълум қилинган.

 

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Турсунов Ёрқин Эргашевич 55 ёшида оламдан ўтгани ҳақида хабар берганди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились34528(+511)
Выздоровели29328(+667)
Умерли225(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились34528(+511)
Выздоровели29328(+667)
Умерли225(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ