Жамият

Уч депутат “UzAuto Motors” АЖ бўйича депутатлик сўрови юборди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси компаниянинг қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилишини кўриб чиқади.

Уч депутат “UzAuto Motors” АЖ бўйича депутатлик сўрови юборди
Фото:uzautomotors.com

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисига депутатлик сўрови юборилган. Бу ҳақда Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев Telegram-каналида хабар берди.  

 

Автомобил ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи “UzAuto Motors” АЖнинг жорий йил март ойида бир қатор енгил автомобиллар нархини ошириши сайловчилар ва жамоатчилик вакиллари томонидан кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
 
Мамлакатимизда рақобат муҳитини яхшилаш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида иштирокчилар учун тенг имкониятлар яратиш инвестициявий муҳитни яхшилашнинг муҳим талаби эканлигини инобатга олиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги бир гуруҳ депутатлар томонидан мазкур соҳа ўрганилиб, таклифлар ишлаб чиқилмоқда.
 
Шу муносабат билан ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари ҳисобланган депутатлар Расул Кушербаев, Дониёр Ғаниев, Нодир Жумаев томонидан “Парламент назорати” шаклида Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Н.Ш.Шариповга тегишли депутатлик сўрови юборилди.

"Сўровда Ҳукумат топшириғи доирасида “UzAuto Motors” АЖ томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва соҳани тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши, шу жумладан ишлаб чиқарилаётган автомобиллар таннархи шаклланиши ва нарх қўлланилиши асослилиги юзасидан олиб борилган ўрганишлар ва кўрилган чоралар ҳақида асослантирилган ахборот бериш ҳамда қўмитанинг автомобиллар нархини аҳолининг ҳарид қобилиятига мослаштириш юзасидан нуқтаи назарини баён этиш талаби қўйилган" дейилади хабарда.

“Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасига кўра, депутат тегишли ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига уларнинг ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки ўз нуқтаи назарини баён қилиш талаби билан депутат сўрови юборишга ҳақлидир.

 

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари депутат сўровига жавобни депутатга мазкур сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай юборади.

 

Эслатиб ўтамиз, депутат Расул Кушербаев “UzAuto Motors” компанияси тез ёрдам учун мослаштирилган «Дамас» русумли автомобилларини оширилган нархларда сотаётганига ўз эътирозини билдирганди.

 

Бунга жавобан компания тез ёрдам учун мослаштирилган «Дамас»автомобилларини қимматга ва ҳеч қандай имтиёзларсиз сотаётгани ҳақидаги танқидига расмий муносабат билдирганди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились50992(+614)
Выздоровели47271(+626)
Умерли427(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились50992(+614)
Выздоровели47271(+626)
Умерли427(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ