Сиёсат

Анқара ва Истанбулда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади

Тадбирни ташкил қилишдан мақсад Туркияда кенг жамоатчиликка Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий меросини таништириш ҳисобланади.

Анқара ва Истанбулда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади
Фото:mift.uz

Туркияда кенг жамоатчиликка Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий мероси билан таништириш мақсадида Анқара ва Истанбул шаҳарларида Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказиш режалаштирилмоқда.

 

Бу ҳақда 28 июль куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ва Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушоглу ўртасида бўлиб ўтган учрашувда маълум бўлди.

 

Учрашувда томонлар икки давлат ҳукуматлари томонидан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган чекловчи чораларнинг иқтисодиётнинг турли соҳалари барқарор ривожланишига кўрсатаётган салбий таъсирини юмшатиш бўйича тадбирларни, шунингдек, ушбу йўналишда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилди. 

 

Туркия томонига шунингдек, пандемияга қарши курашда бир неча бор кўрсатган ёрдами, хусусан, Туркия Ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги кўмагида Ўзбекистонга 30 мингта ҳимоя костюмлари ва 50та ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратлари юборилганлиги, шунингдек, Анқара мерияси томонидан Тошкент шаҳар ҳокимиятига тақдим этилган 250 минг ниқоб ва 5 мингта дезинфекция воситаси учун миннатдорчилик билдирилди.

 

Музокаралар якунида учрашув давомида белгиланган йўналишлар доирасида ҳамкорликни фаоллаштириш тўғрисида келишувга эришилди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились32465(+482)
Выздоровели25106(+1016)
Умерли210(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились32465(+482)
Выздоровели25106(+1016)
Умерли210(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ