Жамият

Йил бошидан буён Ўзбекистондан кўчиб кетган фуқаролар сони ҳақида маълумот берилди

Ҳудудлар бўйича энг кўп кетганлар сони Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади.

Йил бошидан буён Ўзбекистондан кўчиб кетган фуқаролар сони ҳақида маълумот берилди
Фото:UzNews

Давлат статистика қўмитаси 2020 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистондан кўчиб кетган ва мамлакатга кўчиб келган аҳоли сони ҳақида маълумот берди.

 

Унга кўра, 2020 йилнинг январь-июнь ойларида хорижий мамлакатларга кўчиб кетганлар сони республика бўйича 4710 кишини ташкил этди. Ҳудудлар бўйича энг кўп кетганлар сони Қорақалпоғистон Республикаси (1460 киши), Тошкент вилояти (1274 киши) ва Тошкент шаҳри (1132 киши) ҳиссасига тўғри келади.

 

Сурхондарё (22 киши), Бухоро (28 киши), Андижон ва Хоразм (54 кишидан) вилоятларидан нисбатан кам одам кўчиб кетган.

 

Ўзбекистондан фуқаролар Қозоғистон (2770 киши), Россия (1737 киши), Исроил (37 киши), Қирғизистон (28 киши), Тожикистон (18 киши) ва бошқа давлатларга (120 киши) кўчиб кетган.

 

Шунингдек, 2020 йилнинг январь-июнь ойларида хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга жами кўчиб келганлар сони 577 нафарни ташкил этади. Ҳудудлар бўйича энг кўп келганлар сони Тошкент вилояти (197 киши), Тошкент шаҳри (170 киши) ва Қорақалпоғистон Республикаси (67 киши) ҳиссасига тўғри келади. Жиззах (1 киши), Хоразм (1 киши), Андижон (2 киши) ва Қашқадарё (2 киши) вилоятларига нисбатан кам одам кўчиб келган.

 

Ўзбекистон Республикасига хорижий мамлакатлардан кўчиб келганларнинг асосий қисми Қозоғистон (186 киши), Тожикистон (145 киши), Россия (124 киши), Қирғизистон (37 киши), Туркманистон (9 киши) ҳиссасига тўғри келади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг 6 ойида мамлакатда аҳоли сони 286,1 минг кишига кўпайгани ҳақида маълум қилинган эди.  

Covid-19 в Узбекистане
Заразились56997(+172)
Выздоровели53457(+0)
Умерли471(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились56997(+172)
Выздоровели53457(+0)
Умерли471(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ