Жамият

Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси узатишни тўхтатмоқда

Бу Вахш ва Панж дарёларида сув камайиб кетгани ва оқибатда Нурек сув омборидаги захира ҳам камайиб кетаётгани билан изоҳланмоқда. 

Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси узатишни тўхтатмоқда
Фото:t.me/uzmetaxborotxizmati

Тожикистон ҳукумати Ўзбекистон ва Афғонистонга электр энергияси узатишни тўхтатаётганини маълум қилди. Бу ҳақда мамлакат ҳукуматининг аҳолига мурожаатида маълум қилинган.

 

Ушба мурожаатда қайд этилишича, 2019-2020 йиллар куз ва қишда Вахш ва Панж дарёлари сув ичадиган тоғли ҳудудларша жуда кам қор ёққан, бу ўтган йиллар билан таққослаганда 50 фоизини ташкил қилмоқда.

 

Бугунги кунда Панж дарёсининг тубидаги сув аввалги йиллардагига нисбатан 2000 куб метрга кам, шу жумладан Вахш дарёсида ҳам 800 куб метрга, яъни 50 фоизга кам.

 

Шунингдек, айни кунларда Нурек сув омборидаги сув захираси ҳам ўтган йилга нисбатан 17 метрга камайиб кетган.

 

Тожикистон ҳукумати аҳолидан «Барқи тожик» компанияси томонидан Нурек сув омборида кўпроқ сув захира қилиш учун киритилаётган электр энергияси таъминотидаги мазкур чекловни тўғри қабул қилишни сўрайди.

“Агар бу ҳолат давом этаверса, қишки мавсумда мамлакатда электр энергияси билан боғлиқ жиддий муаммо туғилади. Қиш мавсумида ёзга нисбатан катта муаммолар мавжудлигини аҳоли яхши билади. Яъни, бугун биз оқилона энергия сарфи билан куз ва қишда келажакдаги муаммоларнинг олдини олишимиз мумкин”, дейилади хабарда.

Шу муносабат билан, Тожикистон Республикаси Ҳукумати мамлакат аҳолисига мурожаат қилади ва "Барки точик" компанияси томонидан Нурек сув омборида сувни захира қилиш учун киритилган чекловни тўғри қабул қилишни сўрайди.

«Бугун биз халқаро шартномаларда белгиланган муддатдан олдин Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикасига электр энергиясини етказиб беришни тўхтатишга мажбур бўлдик. Ҳукумат чеклов ҳақидаги ушбу қарорга тўғри муносабатда бўлишни сўраб, мамлакатнинг барча аҳолисига мурожаат қилади. Ҳозирги қийин вазиятда мазкур иш қиш мавсумида электр энергияси таъминотидаги муаммолардан қочишимизга ёрдам берадиган ягона чора ҳисобланади», дейилади хабарда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились30609(+691)
Выздоровели22042(+726)
Умерли194(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились30609(+691)
Выздоровели22042(+726)
Умерли194(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ