Ҳодисалар

Сурхондарёда ёнилғи баки портлади. Бир киши қурбон бўлган

Портлаш дизель ёнилғисига тўла бакни пайвандлашга уриниш оқибатида келиб чиққан.

Сурхондарёда ёнилғи баки портлади. Бир киши қурбон бўлган
Фото:ФВВ

Сурхондарё вилоятининг Aнгор туманида ёнилғи баки (цистерна) портлаб кетди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

 

Ҳодиса кеча, 28 июль куни соат 22:00 атрофида маҳаллий корхонарлардан бирига тегишли бўлган омборхонада содир бўлган. Пайвандчи 1981 й. туғилган К.И. дизель ёнилғиси билан тўла бўлган 10 тонналик “цистерна”ни пайвандлашга ҳаракат қилган. 

 

Хавфсизлик қоидаларининг бузилиши эса  ёнилғи бакининг портлашига олиб келди. 

 

Фавқулодда ҳолат натижасида фуқаро К.A. воқеа жойида вафот этган, ёнида турган П.К. оғир куйиш билан туман касалхонасига ётқизилган. Атрофга ёйилган олов оқибатида “цистерна” ёнида турган Isuzu юк машинаси ҳам ёниб кетган. 

 

Воқеа жойига Сурхондарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 2 та ўт ўчириш ва қутқарув гуруҳи этиб келди, улар ёнғинни зудлик билан ўчиришди. 

 

ФВВ ёнилғи бакининг портлашига хавфсизлик қоидаларининг жиддий бузилиши сабаб бўлганлигини айтмоқда.  

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ