Коронавирус

“COVID-19”дан соғайиш ва зарарланиш бўйича рекорд яна янгиланди

Коронавирус инфекциясига чалинганлар сони қарийб 21,9 мингни ташкил этган.

“COVID-19”дан соғайиш ва зарарланиш бўйича рекорд яна янгиланди
Фото:Миллий гвардия

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2020 йил 28 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 21 893 (+194) нафарни ташкил этмоқда.  

 

28 июль куни жам 684 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 125 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 559 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

Кеча Тошкент шаҳрида 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

 

Шу билан бирга, кеча Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Сирдарё, Наманган, Бухоро, Навоий вилоятларида жами 591 нафар бемор соғайди. Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 21 893 нафар бемордан 12 265 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 56 фоизни ташкил этмоқда.

 

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 9 502 нафар бемордан 206 нафари оғир, 91 нафари эса ўта оғир аҳволда.

 

Олдинги рекорд 27 июль куни янгиланган эди. 27 июль куни мамлакатимизда 678 ҳолатда касаллик қайд этилганди. Соғайганлар сони эса бир кунда 569тани ташкил этганди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились29652(+427)
Выздоровели21006(+626)
Умерли187(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились29652(+427)
Выздоровели21006(+626)
Умерли187(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ