Ҳодисалар

Оилавий йўлга отланган “Lacetti” ҳайдовчиси ЙТҲ содир этди. Автомобиль йўл ўртасида ёниб кетди

Автомобиль салонида ҳайдовчининг турмуш ўртоғи ва икки нафар фарзанди бўлган.

Оилавий йўлга отланган “Lacetti” ҳайдовчиси ЙТҲ содир этди. Автомобиль йўл ўртасида ёниб кетди
Фото:t.me/Sirdaryo

Бугун, 28 июль куни Сирдарёда “Lacetti” иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Салонида 4 нафар фуқаро бўлган автомобиль қарама-қарши йўналишда келаётган юк машинасига урилган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, 2020 йил 28 июль куни соат 18:50 ларда фуқаро 1986 йилда туғилган Гулистон шаҳар Н.Жалилов кўчаси 26-уйда яшовчи М.А. ўз бошқарувидаги “Lacetti” русумли 40 P 782 UA давлат рақам белгили автомашинани Сирдарё тумани ҳудудидан ўтган М-34 йўлининг 103 км.да Гулистон – Тошкент йўналиши бўйича бошқариб келиб, йўлнинг қайрилиб олиш мумкин бўлган қисмида қайрилиб олаётган вақтида қарама-қарши йўналишига ўтган вақтида Тошкент – Гулистон йўналишида ҳаракатланиб келаётган фуқаро 1969 йил туғилган Н.Э. бошқарувидаги “Isuzu” русумли 01 379 REA давлат белгили автомашина орқа қисмидан урилиши натижасида бошқарувни йўқотиб йўл ўртасидаги бетон тўсиққа урилиб ЙТҲ содир этган. 

“Lacetti” русумли автомашинада электр кабелларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин келиб чиқиб автомашина ёниб кетган. 

 

“Lacetti” русумли автомашинада бўлган ҳайдовчи ва йўловчилар – ҳайдовчининг турмуш ўртоғи 1984 йил туғилган Н.А. ва икки нафар фарзандлари 2013 йилда туғилган қизи И.М. ва 2016 йилда туғилган ўғли М.А.лар зудлик билан эвакуация қилинган. 

ЙТҲ ва ёнғин натижасида жароҳат олганлар йўқ. 

 

Ҳолат юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Covid-19 в Узбекистане
Заразились30197(+279)
Выздоровели21316(+0)
Умерли190(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились30197(+279)
Выздоровели21316(+0)
Умерли190(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ