Коронавирус

«Спорт саройлари ҳам мослаштирилади» – Ортиқхўжаев пойтахтдаги эпидемиологик вазият ҳақида маълумот берди

Юнусобод туманидаги гимнастика саройида ва Шайхонтоҳур туманидаги «Ёшлик» спорт мажмуасида тезкор саралаш ва даволаш марказлари ташкил қилинади.

«Спорт саройлари ҳам мослаштирилади» – Ортиқхўжаев пойтахтдаги эпидемиологик вазият ҳақида маълумот берди
Фото:Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев айни кунларда пойтахтдаги эпидемиологик вазият тўғрисида маълумот берди.

 

Унга кўра, ҳозирда уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга тиббий маслаҳат ҳамда ахборот беришга қаратилган туну кун узлуксиз фаолият кўрсатувчи 1105 қисқа рақамли Call-маркази фаолияти йўлга қўйилди. 

 

22 юлдан бошлаб «103» шошилинч ёрдам кўрсатишларини таъминлаш мақсадида COVID-19 га мослаштирилган 10 та Махсус поликлиникалар ишга туширилди. Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси 25 та тез тиббий ёрдам машиналари, 10 та рентген (МСКТ) аппаратлари, мобил телефонлар, дори-дармон ва тиббий анжомлар билан таъминланди. 

 

7 та физиатрия диспансерлари фаолияти ҳам йўлга қўйилди. Бу ерда беморларга аниқ ташхис қўйилиб, қайси йўналишда даволанишларига қараб сараланади.

 

Тошкент шаҳрида коронавирус касаллигига гумон қилинаётган беморларни текширув ва таҳлилдан ўтказиш мақсадида Юнусобод туманидаги «Ўзэкспомарказ» мажмуасида махсус 500 ўринли Тақсимлаш маркази ташкил этилмоқда. «Ўзэкспомарказ»да палаталар сони 466 тага, койкалар сони 928 тага ва аппаратлар сони 931 тага етказилди.

 

Тиббий маълумотга эга фуқаролар орасида танлов ўтказилиб, шифокор ва ҳамширалар рўйхати шакллантирилди.

 

Жумладан, 50 нафар малакали шифокорлар, 100 нафар ҳамшира ва тиббиёт ходимлари, жами 150 нафар мутахассислар ишга жалб қилинди. 

«Бундан ташқари захира койкаларни кўпайтириш мақсадида Юнусобод туманидаги гимнастика саройида ва Шайхонтоҳур туманидаги “Ёшлик” спорт мажмуасида тезкор саралаш ва даволаш марказларини ташкил қилиш ҳамда Сергели туманидаги болалар спорт мактабида ҳозирда беморларни даволаш учун 200 та ўринга мўлжалланган жойларни тайёрлаш ишлари амалга оширилмоқда», дейди шаҳар ҳокими.

Уйда даволанаётган фуқаролар учун ҳозирда 10 минг комплект дори-дармон йиғмаси тайёрлаб қўйилган. Шундан 2 000 таси «Темир дафтар»га киритилган эҳтиёжманд оилаларга профилактика ва даволаш учун етказиб берилди.

 

Каронавирус касаллари даволанаётган 17 та касалхоналар таъминоти алоҳида назоратга олинган. Уларга бугунги кунда ўта муҳим бўлган шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб, бахила, қўлқоп, комбинезон, тиббий кўзойнак), ичимлик суви, озиқ-овқат, тиббиёт анжомлари мунтазам етказиб берилмоқда.

 

22 июль куни махсус рейс билан Хитойдан 500 та кислород концентраторлар, 4 500 та кислород ниқоби, 500 та ҳавони намлаш ускунаси, 200 та пульс оксиметрлар олиб келинди.

 

Бундан ташқари эҳтиёжманд оилаларни мунтазам қўллаб-қувватлаш мақсадида 1197 қисқа рақамли CALL маркази самарали фаолият кўрсатмоқда. Бугунги кунгача келиб тушган мурожаатлар бўйича 13 810 та оилага бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 14-23 июль кунларида Тошкент шаҳридаги 12 710та эҳтиёжманд оилаларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилгани ҳақида хабар қилинган эди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились30609(+691)
Выздоровели22042(+726)
Умерли194(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились30609(+691)
Выздоровели22042(+726)
Умерли194(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ