Иқтисодиёт

Ўзбекистонда 2 йиллик ўсишдан кейин аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ пасайди

Дастлабки олти ойда кўрсаткич 766 AҚШ долларини ташкил қилган.

Ўзбекистонда 2 йиллик ўсишдан кейин аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ пасайди
Фото:UzNews.uz

Давлат статистика қўмитасининг биринчи ярим йиллик ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ – 7,497 миллион сўмни (ёки 766 AҚШ доллар) ташкил этган.

 

Бу кўрсаткич 2019 йилнинг январь-июнь ойлари билан таққослаганда 1,8 % га камайди. Aҳоли жон бошига ЯИМ ўсиши 2018 ва 2019- йил дастлабки ярим йиллигида мос равишда 4,2 % ва 4,1 % ни ташкил этган. 

Aҳоли жон бошига ЯИМ — жорий нархлардаги ЯИМ умумий ҳажмини мамлакатнинг маълум бир даврдаги ўртача аҳолиси сонига бўлиш йўли билан аниқланади.

Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолисининг ўртача сони 2018 йилнинг мос даврида 32,778 миллион кишини, 2019 йилнинг январь-июнида 33,390 миллион кишини ва 2020 йилнинг дастлабки олти ойида 34,049 миллион кишини ташкил қилган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились30609(+691)
Выздоровели22042(+726)
Умерли194(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились30609(+691)
Выздоровели22042(+726)
Умерли194(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ