Криминал

“STRAUS HOUSE” таъсисчиси 9 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида “Straus House” МЧЖнинг бир гуруҳ мансабдор шахсларига оид суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

“STRAUS HOUSE” таъсисчиси 9 йилга озодликдан маҳрум қилинди
Фото:Ok.ru

Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида “Straus House” МЧЖнинг бир гуруҳ мансабдор шахсларига оид суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд Ахборот хизмати хабар қилди.

 

Ушбу жиноий иш жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди судьяси О. Илҳомжонов раислигида кўриб чиқилди.

 

Суд ҳукмига кўра, “Straus House” МЧЖ таъсисчиси И.Исроилов Жиноят кодексининг қатор моддалари билан айбдор деб топилиб, унга узил-кесил ўташ учун 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. 

 

Шунингдек, директор А.Махмуталиевга 7 йил, директор ўринбосари Д.Қутпиддиновга 8 йил 5 ой 26 кун озодликдан маҳрум этиш ва бош бухгалтер О.Саидовга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

 

Жиноят иши юзасидан хатланган мол-мулк тегишли тартибда жабрланувчиларга нисбатан етказилган зарарлар ўрнини пропорционал тартибда қоплаш учун қаратилиши белгиланди.

 

Судланувчилар И. Исроилов, А. Махмуталиев, Д. Қутпиддинов ва О. Саидовлардан солидар тартибда тегишли тартибда давлат фойдасига 222 386 043 сўм ундирилиши белгиланди. 

 

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил сентябр ойида МЧЖ раҳбарияти 300дан ортиқ фуқароларнинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан талон-торож қилишда гумон қилиниб, қамоққа олинганди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились30609(+691)
Выздоровели22042(+726)
Умерли194(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились30609(+691)
Выздоровели22042(+726)
Умерли194(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ