Жамият

ДХХ Қашқадарёда «жиҳодчилар» гуруҳи фаолиятига чек қўйди — видео

52 ёшли фуқаро гуруҳ аъзоларини «ҳижрат» ва «жиҳод» қилишга, Сурия давлатига бориб, «Тавҳид ва Жиҳод катибаси» террористик ташкилотига қўшилишга чорлаган. 

ДХХ Қашқадарёда «жиҳодчилар» гуруҳи фаолиятига чек қўйди — видео
Фото:Видеодан скриншот

Қарши шаҳрида яшовчи 52 ёшли фуқаро муқаддам «Жиҳодчилар» диний экстремистик оқимига аъзо бўлганлиги учун 2004-2018 йилларда жазо муддатини ўтаган бўлишига қарамасдан, ўзининг яшаш манзилида 1994, 1996, 1998 йилларда туғилган 3 нафар фарзанди ва 2000 й.т. жияни ҳамда 1974-1998 йиллар оралиғида туғилган 11 нафар маҳаллий фуқаролардан иборат ноқонуний гуруҳ ташкил этиб, «жиҳодчилар» оқими ғояларини қўллаб-қувватлаб келган. 

 

Шунингдек, 52 ёшли фуқаро гуруҳ аъзоларини «ҳижрат» ва «жиҳод» қилишга, Сурия давлатига бориб, «Тавҳид ва Жиҳод катибаси» террористик ташкилотига қўшилишга чорлаган. 

 

Шу билан бирга у «Телеграм» мессенжерида «Шаҳидлар» номли гуруҳ ташкил этиб, унга диний экстремистик оқимлар ва террористик ташкилотларнинг ғоявий раҳнамолари бўлмиш «Абу Салоҳ», «Абдуллоҳ Зуфар», «Содиқ Самарқандий» ва бошқаларнинг «ҳижрат», «жиҳод» ва «шаҳидлик»ка чорловчи аудио-видео материалларини жойлаштириб, тарғибот ишлари олиб борган.

ДХХнинг UzNews.uz’га маълум қилишича, Давлат хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилояти бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида мазкур ноқонуний гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

 

Дастлабки тергов-суриштирув жараёнларида аниқланишича, гуруҳ етакчисининг кўрсатмаси билан унинг аъзолари босқинчилик жиноятларини содир этиш орқали йўл ҳаражатлари учун пул йиғиш, сўнгра Сурияга бориб, террористик ташкилотлар сафига қўшилишни режалаштирган.

 

Уларнинг яшаш манзилларидан компютер процессори, ноутбук, дрон, флеш-карталар, DVD дисклар, телефон аппаратлари, диний мазмундаги адабиётлар, шунингдек, бир донадан ўқотар ва пневматик қурол, патронлар ва гильзалар ашёвий далил сифатида процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. 

 

Таъкидлаш лозимки, гуруҳ аъзолари орасида МЧЖ раҳбари ва ишчиси, буюм бозорида сотувчилик билан шуғулланувчи шахслар ҳамда институт талабаси бор.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддасига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились65307(+205)
Выздоровели62509(+167)
Умерли547(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились65307(+205)
Выздоровели62509(+167)
Умерли547(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ