Коронавирус

Ҳар бир хонадонга умумий амалиёт шифокори ва патронаж ҳамшираси тақсимланади

Президент фармонига кўра, ҳар бир оилавий поликлиника кесимида умумий амалиёт шифокори ва патронаж ҳамшираси учун COVID-19’дан азият чекаётган аниқ хонадонлар тақсимланади.

Ҳар бир хонадонга умумий амалиёт шифокори ва патронаж ҳамшираси тақсимланади
Фото:Хоразм вилояти ҳокимлиги

Президентнинг “Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди

 

Фармонга мувофиқ қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда коронавирус касаллигига чалинган беморларга уй шароитида ёрдам кўрсатишнинг тегишли тартиби жорий қилинади.

 

Унга кўра:

 

– ҳар бир оилавий поликлиника кесимида умумий амалиёт шифокори ва патронаж ҳамшираси учун аниқ хонадонлар тақсимланади ҳамда умумий назорат оилавий поликлиника мудири томонидан амалга оширилади;

 

– ҳар бир туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасида тажрибали шифокорлардан иборат бўлган касалликка чалинган беморларни саралаш ва эвакуация қилиш, даволаш жараёнини мониторинг қилиш гуруҳлари тузилади;

 

– Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳар бир туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасида бирламчи бўғин шифокорлари билан туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасининг врачлари оператив маслаҳатлашиш ва беморлар аҳволини тўғри баҳолай олиш имконини берадиган алоқа тизими ўрнатилади;

 

– оилавий поликлиника мудири ҳар куни касаллиги симптомсиз, енгил кечаётган беморлар, улар билан мулоқотда бўлган шахслар сони, аҳволи, шунингдек даволаш муолажаларини олаётган беморларда касаллик кечиш динамикаси тўғрисидаги маълумотларни телефон ёки онлайн видеоалоқа тизими орқали туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасининг оилавий поликлиникалар бўйича координаторига етказиб боради;

 

– уй шароитида даволанаётган беморлар аҳволи динамикасида салбий ўзгаришлар кузатилган тақдирда мобил гуруҳга мурожаат қилиб, беморни туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасига тегишли бўлган тиббиёт муассасаларига ётқизиш чораларини кўради.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились34528(+511)
Выздоровели29328(+667)
Умерли225(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились34528(+511)
Выздоровели29328(+667)
Умерли225(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ