Коронавирус

Ҳарбий госпиталда неча нафар “орган” ходимлари даволанаётгани маълум қилинди

Президентга тақдим этилган ҳисоботга кўра, айни пайтга қадар 762 нафар ходим коронавирус инфекциясини юқтириб олган.

Ҳарбий госпиталда неча нафар “орган” ходимлари даволанаётгани маълум қилинди
Фото:ИИВ ЙХҲББ

Кеча, 27 июль куни президент Тошкент шаҳрида коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича ҳисоботни эшитди.

 

Ушбу йиғилишда Мудофаа вазирлиги ҳарбий госпиталида беморларни даволаш тизими ва тамойиллари ҳақида ҳам ҳисобот берилди.

 

Унга кўра, Госпиталга беморларни қабул қилиш ва саралаш ўпка жароҳати даражасига қараб бўлимларга тақсимланади. Яъни, ўта оғир (8-12 кун), оғир (8-10 кун), ўрта оғир (7-10 кун) ва енгил (7 кун) беморлар кабиларга тақсимланади.

 

Ҳисоботда айни пайтда Мудофаа вазирлиги ҳарбий госпиталида даволанаётган беморлар ҳақида ҳам маълумот бериб ўтилди.

 

Қайд этилишича, бугунги кунда Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар ва Ички ишлар вазирликлари ҳамда Миллий гвардия ходимларидан жами 762 нафар киши коронавирус инфекциясини юқтирган. 

 

Улардан 292 нафари соғайган ва 469 нафари даволаниш босқичида. Қолган бир нафар фуқаро ҳақида эса тақдимот қилинган лавҳадан олинган суратда бирор маълумот берилмаган.

 

Маълумот учун, аввалроқ ИИВ тизимида фаолият олиб борган ходимларнинг коронавирус инфекциясига чалиниб, унинг асоратларидан вафот этганлиги ҳақида айтилган эди.

 

Шунингдек, Мудофаа вазирлиги ҳарбий госпиталида профилактика чоралари сифатида шифокорлар тавсиялари ҳам қайд этиб ўтилган.

 

Унда овқатланиш рационига киритилган маҳсулотлар – пиёз, саримсоқ пиёз, лимон, қуйруқ (қўй думбаси)ни доимий истеъмол қилиш тавсия қилинади.

 

Шу билан бирга беморларга тузли сув билан оғизни чайиш ва бурунни ювиш, аммо муздек сув, музқаймоқ, мева ва полиз экинларини музлаткичдан бирданига олиб ейишдан сақланиш сўралади. 

 

Ҳисоботда қуйидаги дори воситаларидан фойдаланган ҳолда профилактик даволаниш тавсия қилинган: Назоферон спрей (кунига 2 маҳал бурунга сепиш), Оксолин суртмаси (кунига 3 маҳал бурунга суртиш), “С” витамини (кунига 1 марта овқатдан кейин истеъмол қилиш).

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ