Сиёсат

Жамиятда коррупция ва яширин иқтисодиётга қарши нафрат туйғуси шакллантирилади

Президент яширин иқтисодиётга қарши курашиш тадбиркорларни жазолаш, уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш эмаслигини айтди.

Жамиятда коррупция ва яширин иқтисодиётга қарши нафрат туйғуси шакллантирилади
Фото:president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 27 июль куни яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокамаси юзасидан ўтказган йиғилишида жамиятда коррупция ва яширин иқтисодиётга қарши нафрат туйғуси шакллантириш кераклиги таъкидланди.

 

Коррупция ва яширин иқтисодиётга қарши курашишда асосий куч бизнес ва жамоатчилик эканлиги, шу боис жамиятда бу иллатларга нисбатан нафрат туйғусини шакллантириш, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали уларнинг салбий оқибатларини ёритиб бориш муҳимлиги қайд этилди.

 

– Яширин иқтисодиётга қарши курашиш тадбиркорларни жазолаш, уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш дегани эмас. Бу айниқса пандемия даврида катта аҳамиятга эга. Жойларда жамоатчилик назоратини кучайтириш орқали майда коррупцияга ҳам қатъий чоралар кўриш зарур, – деди Шавкат Мирзиёев.

 

Ўз навбатида, коррупцион ва яширин фаолиятга муккасидан кетган ноинсоф тадбиркорларга нисбатан жавобгарликни кучайтириш зарурлиги айтилди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились53966(+519)
Выздоровели50441(+609)
Умерли447(+3)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились53966(+519)
Выздоровели50441(+609)
Умерли447(+3)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ