Жамият

Коронавирус сабаб ярим миллион киши хориждаги иш жойларига кета олмагани айтилди

Жорий йилнинг январ-июнь ойлари давомида 122 805 нафар фуқаро Россиядан – меҳнат миграциясидан қайтиб келган.

Коронавирус сабаб ярим миллион киши хориждаги иш жойларига кета олмагани айтилди
Фото:sreda-migrant.ru

Бугун, 27 июль куни АОКА ҳузуридаги штабда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот котиби Раҳимжон Маҳкамов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

 

Брифингда маълум қилинишича, пандемия даврида жорий қилинган карантин чекловлари натижасида 500 мингга яқин фуқаролар хорижий давлатлардаги иш жойларига кета олмаган.

 

Уларнинг 76,2 минг нафарига бандлигини таъминлаш хизматлари кўрсатилди. Жумладан: 

 

– 68,7 минг фуқаро жамоат ишларига жалб этилди ва уларнинг иш ҳақи тўлови учун 21,8 млрд. сўм Жамоат ишлари жағмармаси ҳисобидан молиялаштириб берилди;

 

– Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан субсидиялар ажратиш орқали жами 6,5 минг, шундан 4 минга яқин (3,9 минг) фуқаро шахсий томорқаларида ва 2,5 мингдан зиед (2,6 минг) фуқаро кооперативларга аъзо сифатида бириктирилиб, бандлиги таъминланди.

 

– Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудидаги қурилиш ташкилотларига республиканинг бошқа ҳудудларидан қурилиш соҳасида ишлаш истагида бўлган, айниқса хорижга ишлаш учун кета олмаган 4,5 минг ўзбекистонликлар ташкилий тартибда вахта усулида ишга жойлаштирилди.

 

Шунингдек, 2020 йилнинг январ-июнь ойлари давомида 219 657 нафар фуқаролар меҳнат миграциясидан қайтиб келган. Шундан, 122 805 фуқаро Россиядан, 63 636 нафар  Қозоғистон, 7144 нафар Туркия, 3376 нафар Жанубий Корея ҳамда 22 697 нафар ватандошларимиз бошқа чет давлатлардан қайтган. 

 

“Хориждан қайтиб келган фуқароларнинг 201,4 минг нафари уйма-уй юриб ўрганилди ва уларнинг 100,6 минг нафари (50%) бандлиги таъминланди”, дейди Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот котиби. 

 

Шу билан бирга Россияда оғир вазиятда ва ишсиз қолган меҳнат мигрантлари қўллаб-қувватлаш учун “birgamiz.com” ва anketa.migration.uz  веб сайтлари, CALL марказ ва телеграм канали жорий этилиб, 20,2 мингдан ортиқ фуқарога ишга жойлаштириш, ҳуқуқий хизматлари ва моддий ёрдамлар кўрсатилган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились54660(+198)
Выздоровели50954(+0)
Умерли451(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились54660(+198)
Выздоровели50954(+0)
Умерли451(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ