Назначения

“Юксалиш”га янги раис сайланди

Бобур Бекмуродов “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси этиб сайланди.

“Юксалиш”га янги раис сайланди
Фото:yumh.uz

Жорий йилнинг 27 июль куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати таъсисчилари йиғилишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан янги раис сайланди.

 

Унга кўра, Парламент қуйи палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси Бобур Бекмуродов Ҳаракат раиси бўлди. 

 

Б.Бекмуродов 1985 йил 5 январда  Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ  туманида туғилган. У Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети,  Тошкент молия институтини тамомлаган. 2005-2006 йилларда АҚШнинг Ўзбекистондаги “Partnership for Academic development” (“Академик ривожланиш бўйича ҳамкорлик”) дастури тингловчиси, 2018 йилда “The John Smith Trust” (Буюк Британия) менеджмент дастури тингловчиси бўлган.

 

Ҳаракатнинг аввалги раиси Акмал Бурҳонов Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори лавозимига тайинланган эди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились55132(+179)
Выздоровели51458(+0)
Умерли456(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились55132(+179)
Выздоровели51458(+0)
Умерли456(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ