Жамият

Ўзбекистонга яна 1000 та кислород концентратори олиб келинди

Хитойдан умумий қиймати 20 млн. долларлик тиббиёт ускуналари, дори ва ҳимоя воситалари келтирилди.

Ўзбекистонга яна 1000 та кислород концентратори олиб келинди
Фото:Скриншот

Кеча, 26 июль куни Хитойдан умумий қиймати 20 млн. долларлик тиббиёт ускуналари, дори ва ҳимоя воситалари келтирилди. Ушбу юк мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан қабул қилиб олинди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканали лавҳасида маълум қилинди.

 

Юк таркибида шахсий ҳимоя воситалари, коронавирус инфекциясини юқтирган беморларни даволашда қўлланиладиган тиббий буюмлар олиб келинди. Ундан ташқари 1000 дона ўпка яллиғланганда сунъий ҳаво берувчи кислород концентраторлари олиб келинди.

 

Хитойдан келтирилган ушбу тиббий буюмлар республика бўйлаб карантин тартибини таъминлашга жалб қилинган ҳарбий хизматчилар, ички ишлар, тиббий ходимлар ва бошқа муҳтож шахслар ҳамда бугунги кунда фаолият кўрсатаётган ва қурилаётган шифохоналарга тарқатилади.   

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Ўзбекистонга Хитойдан 1300 та кислород концентратори, коронавирусни аниқлайдиган 20 та ПЗР синов аппарати ҳамда вирусга қарши дори воситалари олиб келингани ҳақида хабар берилган эди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились34528(+511)
Выздоровели29328(+667)
Умерли225(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились34528(+511)
Выздоровели29328(+667)
Умерли225(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ