Криминал

Тошкентда крипто-фирибгар 2000 кишидан $1,7 млн ўзлаштириб мамлакатдан қочиб кетди

World Crypto Capital МЧЖ директори Алексей Менг алданган ҳиссадорларнинг пулларини ўзлаштириб, Ўзбекистонни тарк этган. У ЎзР Жиноят Кодексининг учта моддаси билан халқаро қидирувга берилган.

Тошкентда крипто-фирибгар 2000 кишидан $1,7 млн ўзлаштириб мамлакатдан қочиб кетди
Фото:Facebook / Alex Meng

www.icgexpert.com Интернет платформаси (ICG молиялаштириш платформаси) орқали фирибгарлик схемаси (молиявий пирамида) асосида фуқароларнинг пул воситаларини жалб қилган World Crypto Capital МЧЖ раҳбари, ўзбекистонлик 29 ёшли Алексей Менг халқаро қидирувга берилди. Ушбу лойиҳага фирибгарлик йўллари билан 2 мингдан зиёд фуқароларнинг 1,7 млн доллардан ортиқ маблағлари жалб қилинган. Бу ҳақда UzNews.uz’га ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбалари маълум қилди.

Иштирокчилар томонидан киритилган маблағларни ўзлаштириш мақсадида А. Менг ва унинг шериклари 2019 йил декабрида компания фаолиятини тўхтатган ва Ўзбекистондан чиқиб кетган.

Компания ёпилганидан кейин Менг мижозларини Москвада таътилда эканлигини айтиб ишонтиришда давом этган. Бироз муддат ўтиб электрон платформанинг ўзи ҳам ғойиб бўлади. Ўша вақтда компания томонидан берилган ҳужжатга эга бўлганлардан бири шартнома консальтинг хизматларини кўрсатиш учун тузилганлги, нархи 100 минг сўм миқдорида кўрсатилганлиги аниқланган.

 

Менгнинг ўзи Facebook’даги саҳифасида бўлиб ўтган воқеаларни қуйидагича тушунтирган:

“Бизнесимнинг йўналишларидан бири – бу юқори рискли инвестициялар. Бу тахминан йилига 250-300 фоизлик (хайп лойиҳалар) даромад келтиради. Ушбу йўналиш бўйича Ўзбекистонда консультация берувчи компания очдим. Барча мижозлар уч усулда — оғзаки, фойдаланувчи келишуви, шунингдек, шартнома билан юқори риск ҳақида огоҳлантирилди. Шартномада риск ҳақида огоҳлантирувчи гапни атайлаб қалин шрифтда белгиладим. Бунга қўшимча равишда молиявий саводхонлик бўйича бепул курсларда буларнинг барчаси тушунтирилди. Улар юқори даромад олаётган вақтда барчаси яхши эди. Аммо пулни йўқотганидан кейин мижозлар ўз зиммасига олган рисклар бўйича мажбуриятни олишни исташмади. Мен ва ходимларим номига таҳдидлар бўла бошлади. Подъездимда пойлашди. Биз мамлакатни тарк этишга мажбур бўлдик, ҳаётимиздан қайғура бошладик.”

 

Мавзуни бошига қайтсак. 2018 йил охирида Ўзбекистонда компания таниқли ОАВда ўз хизматларини фаол реклама қилиб тарғиб қила бошлади. Компания ўзини “Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга кўмаклашиш, блокчейн ҳақида очиқ маълумотлар ва аҳоли даромадларини ошириш” бўйича намоён қилди. Кейинроқ компания Интернет тармоқлари, шунингдек, унинг хизматларидан фойдаланганлар орқали машҳур бўла бошлади. 

 

Компания ходимларининг “инвесторлари” бевосита консультацияларида улар криптовалютани сотиб олиши, бу қонуний тўлов воситаси эканлигини тушунтиришган. Шу билан бирга ҳар бир омонатчи электрон ресурсда шахсий кабинетига эга бўлади. Унда фойдаланувчи ўз ҳиссасини ва маблағларни кузатиб боради. Эътиборли фуқароларнинг нега ўтказма маблағ шартномада кўрсатилмаслиги ҳақидаги саволга ходимлар барча рақамлар фойдаланувчининг шахсий кабинетида акс эттирилишини таъкидлашди.

Компаниянинг виждонсиз раҳбари ва консультантларининг қурбони бўлган фуқароларнинг айтишича, 1000 долларлик бошланғич бадал бир ҳафта мобайнида мижозга 500 доллар қайтарилган. Ҳисса бўйича дивидендларнинг келиши ортидан компания улардан кўпроқ бошланғич бадал киритишни талаб қила бошлаган. Пулни ўтказишда мижозлар МЧЖ вакилларининг “тўғри сўзлар”ига ишонган.

Бугунги кунда Ўзбекистонда амалга оширилган молиявий махинациялар учун жиноий жавобгарликдан қочиш учун Алексей Менг Facebook ижтимоий тармоғида “Alex Meng” профили билан мамлакатда ўтказилаётган ислоҳотларга қарши иғвогарлик кампаниясини бошлаган. Алексей Менг ва унинг жиноий шерикларига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисмининг “а”, “в” бандлари (Уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб жуда кўп миқдорда содир этилган фирибгарлик), 188-1-моддасининг “а”, “в” бандлари (Уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб жуда кўп миқдорда содир этилган пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкини жалб этишга доир ноқонуний фаолиятни амалга ошириш) ва 190-модданинг 2-қисми “а”, “в” бандлари (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган жуда кўп миқдорда фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш ) билан жиноий иш қўзғатилган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились27314(+267)
Выздоровели18051(+0)
Умерли167(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились27314(+267)
Выздоровели18051(+0)
Умерли167(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ