Жамият

Олмазор тумани профилактика инспекторларига кунига бешта “план” қилиш вазифаси юклатилган

Овозли хабарда ҳар бир инспекторга фуқароларга нисбатан 5та маъмурий баённома тузиш топшириғи берилган.

Олмазор тумани профилактика инспекторларига кунига бешта “план” қилиш вазифаси юклатилган
Фото:ИИВ

Ижтимоий тармоқларда Олмазор тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (аввалги туман ИИБ)да бўлиб ўтган мажлисдан ёзиб олинганлиги тахмин қилинган овозли хабар тарқалди

 

Ушбу овозли хабарда Олмазор тумани фуқароларга нисбатан маъмурий баённома тузишда жуда кам кўрсаткичга эгалиги, натижада бу юқори турувчи раҳбарларни қаноатлантирмаётгани, туман раҳбарлари шаҳар миқёсида ўтказилаётган йиғилишда бунинг учун қаттиқ гап эшитишаётгани таъкидланган. Барчага топшириқ бераётган ички ишлар мулозими ушбу камчиликни зудлик билан бартараф этиш учун бугундан бошлаб ҳар бир профилактика инспектори фуқароларга нисбатан турли моддалар бўйича 5 тадан маъмурий баённома тузиш ҳақида топшириқ берган.

 

Жумладан, овозли хабарда шундай дейилади:

 

«Олмазор тумани ҲПБ (таҳр. – ҳуқуқий профилактика бўлими) бошлиқлари, 1-ГОМ, 2-3-5-6-8-ГОМ (таҳр. - ГОМ – ҳудудий ички ишлар бўлими).

 

Ҳозир селектор тугади, шаҳар раҳбарияти - Вафоев ўтказди (таҳр. - Вафоев Махкам Миржанович, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, полковник). Жуда “жёсткий” бўлди селектор. Сўров қаттиқ бўлади.

 

Олмазор тумани “вообще” дабдала қилди. Сизларнинг қўл остингизда ходимлар ишлаяптими, “участковый”лар? (таҳр. – профилактика инспектори). “Результат” қилмагандан кейин, ҳаммамиз дабдала бўлдик.

 

Олмазор тумани йўқ, “больше не существует” биз учун деяпти. Ҳозир эшит, диққат билан! Кечқурун ҳам 22.00да селектор, мен кираман. Лекин қайси “ГОМ” “результат” бермаса, мен айтаман ҳозир қанақа “результат”лигини, мен қўйиб бераман. Уч кундан буён “протокол” (таҳр. – бу ерда ҳуқуқбузарлик учун тузиладиган маъмурий баённома назарда тутилмоқда) бермаяпсизлар.

 

Майли, ҳеч бўлмаса кундузи 15-20 нафар “участковый” чиқса, иккитадан “протокол” қилса ҳам 40 та бўлади. Бало ҳам йўқ. 11 та “протокол” кеча, ўтган куни 6та, уч кун олдин 6та.

 

Кимдир ишга чиқяпти-ку кундуз куни. Мен ёзиб оламан, кундуз куни қайси “участковый” ишлаяпти ва кечқурунгача у нима иш қилди, нечта “протокол” тузди. Ҳар бир “участковый” бештадан “протокол” тузсин, ҳар хил модда билан. Майли, агар суд ишламаса, “арест” (таҳр. – маъмурий қамоқ жазоси) қилмасин, жин урсин. Бошқа модда билан “протокол” тузсин.

 

Қийин бўляпти жавоб бериш, сизлар кирмайсизларда селекторга. Кетган бўласизлар ўша пайтда.

 

Майли, қатнашманглар, лекин “результат” қилиб беринглар. Менга гапиряпсан “одамлар ўлиб кетяпти” деб. Қўлингдан келмайди одамларни қутқариш. Фақат шунинг олдини олиш бўйича ишлайсан, кимгадир ёрдам берасан, 183 бўйича “протокол” тузилса, шу ёрдаминг бўлади (таҳр. – МЖтК 183-моддаси (майда безорилик) назарда тутилмоқда). Бошқа нарса қўлингдан келмайди одамни қутқариш учун. Ишдамисан, демак ишлаш керак. Коронавирус, коронавирус, коронавирус дейсанлар. “Результат” қилиб бер менга, “результат” сўраяпмиз сендан.

 

54 бўйича маҳаллада юрса, далолатнома, рапорт, расмга ол, юборамиз СЭСга (таҳр. – МЖтК 54-моддаси (эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) назарда тутилмоқда). Ёки бошқа материал тўпла, мингта одам ниқобсиз юрибди.

 

Майли, битта “ГОМ”да учта “участковый” бўлса, иккитадан, учтадан тузсин, ўнта “протокол” бўлади шунда», - дейилади овозли хабарда.

 

ЎзА мазкур овозли хабар бўйича ўз суриштирувларини олиб борди. Ўрганишлар натижасида овозли хабар Тошкент шаҳар Олмазор тумани ИИО ФМБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси махсус топшириқлар бўйича инспектори подполковник Фаррух Холовга тегишли эканлиги маълум бўлди ва ЎзА мухбири Ф.Холов билан боғланиб, ҳолат бўйича унинг муносабатини сўради.


- Ижтимоий тармоқларда Олмазор тумани ички ишлар органлари ходимларининг мажлисидан ёзиб олинганлиги тахмин қилинган бир овозли хабар тарқалди ва ундаги овоз сизга тегишли эканлиги ҳақида маълумот олдик. Ҳақиқатдан бу овоз сизникими?

 

- Ҳа, бу овоз меники.

 

- Бу воқеа қачон бўлганди? Ва ўзи умуман бу бўйича қандай изоҳ бера оласиз?

 

- Бу воқеа 14 июль куни бўлган. Телеграмда туман раҳбарияти ва 8 та ҳудудий ИИБ раҳбарлари аъзо бўлган гуруҳимиз бор. Ўша ерда кўрсатма ва топшириқларни етказамиз. Бу овозли хабарни ўша ички гуруҳда қолдиргандим. Лекин қанақа қилиб кейин бу тарқаб кетди, очиғи билмадим. Эшитган бўлсангиз, биз ҳар доим ходимлардан иш талаб қиламиз. Иш кўрсаткичини талаб қилиш 100 йил олдин ҳам бўлган, 100 йил кейин ҳам бўлади. Мисол учун фуқаролар ниқобсиз юрса, барибир чора кўриш керак, йўқса бир-бирига юқади, касаллик тарқайди. Қаердадир жанжал бўлса, профилактика инспекторини юборамиз, чора кўради, оғир жиноятларнинг олди олинади. Бу фақат олдини олиш учун, тинчлик-осойишталикни таъминлаш учун қилинган нарса эди, бировларга ёмонлик учун эмас.

 

Нонвой нон ёпса, ойлик олади. Бизнинг профилактика инспекторлари эса ҳудудини кўрикдан ўтказса, шу ҳудудда ҳуқуқбузарликлар бўлмаса, шунга ойлик олади. Иш кўрсаткич бўлиши учун маъмурий баённома қилади-да у.

 

- Овозли хабардан англашиладики, демак, ички ишлар ходимлари учун маъмурий баённома тузиш бўйича кунлик режа бор экан-да?

 

- Ҳеч қанақа режа йўқ, лекин ҳуқуқбузарлик ҳар куни барибир содир этиляпти, тўғрими? Агар ниқоб бўйича чора кўрмаса, ҳамма ниқобсиз юради ва бир-бирига юқтириб, вазиятнинг дабдаласини чиқаради. Аниқ режа йўқ, фақат вазиятдан келиб чиққан ҳолда қилинади бу ишлар. Қаердадир ҳуқуқбузарлик кўп бўляпти, барибир профилактика инспекторлари умуман ишламаса, умуман чора кўрмаса, бўлмайдику.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились29225(+690)
Выздоровели20380(+793)
Умерли183(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились29225(+690)
Выздоровели20380(+793)
Умерли183(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ