Коронавирус

Коронавирус: тиббиёт ходимларига 336,3 млрд сўм тўланган

Тўлов кўрсаткичи энг кўп Тошкент шаҳри, энг ками Навоий вилоятига тўғри келади.

Коронавирус: тиббиёт ходимларига 336,3 млрд сўм тўланган
Фото:t.me/D_Ganiyev

Молия вазирлигининг Республика бўйича короновирусга қарши кураш тадбирлари учун жалб қилинган ходимларга тўловларни тўланиши тўғрисидаги маълумотномасига асосан, коронавирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган тадбирларга жалб этилган тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимларнинг 97 372 нафарига 336,3 млрд. сўм қўшимча рағбатлантириш тўловлари тўланган.

 

Ҳудудлар кесимида энг кўп Тошкент шаҳри (53,429 млн. сўм), Республика бюджетидан молиялаштириладиган муассасалар учун (43,215 мдн. сўм), Наманган вилоятига (36,418 млн. сўм) тўғри келган.

 

Қўшимча рағбатлантириш тўловлари энг кам Навоий вилояти (5,562), Сирдарё вилояти (7,090) Жиззах вилоятида (8,622) тўланган.

 

Республика бўйича коронавирусга қарши кураш тадбирлари учун жалб қилинган ходимлар сони кесимида Наманган вилояти (11,359), Тошкент шаҳри (10,014), Сурхондарё вилоятига (8,017) тўғри келган.

 

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятида пандемия билан боғлиқ ҳолат ҳамда уни барқарорлаштириш бўйича ўтказган видеоселекторида беморлар билан ишлаётган ҳар бир махсус шифохонада алоҳида тижорат банкининг кассалари ташкил қилиниб, шифокорларнинг 14 кунлик иш хақини жойида олиш тизими жорий этилиши айтилган эди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились26550(+249)
Выздоровели17262(+0)
Умерли161(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились26550(+249)
Выздоровели17262(+0)
Умерли161(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ