Иқтисодиёт

Республика бўйлаб электр таъминоти тизимига киритилаётган чекловлар ҳақида расмий баёнот берилди

Бир неча юз ёки минг истеъмолчи тармоқдан узилиб турилиши мумкин.

Республика бўйлаб электр таъминоти тизимига киритилаётган чекловлар ҳақида расмий баёнот берилди
Фото:ЎзА

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ баёнотига кўра, таъсир этувчи бир нечта омиллар сабабли электр таъминоти тизимига 0,8–1,0 % миқдорда чекловлар киритилмоқда.


Компания жорий йил 21 июль кунидан бошлаб, энерготизимда ишлаб чиқарилаётган ва истеъмол этилаётган электр энергияси орасида номутаносиблик вужудга келиб, натижада энерготизимдаги йирик авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ва унинг барқарор ишлашини таъминлаш (энерготизим параметр кўрсаткичларини меъёр даражасида сақлаш) мақсадида республика истеъмолчиларига чекловлар киритилилаётганини маълум қилди. 

 

Қайд этилишича, республика бўйича киритилаётган чеклов миқдори тахминан 1,5–2,0 млн.кВт/соатни ташкил этмоқда. Бу кунлик ўртача истеъмолнинг (195,6 млн. кВт/соат) 0,8–1,0 % ини ташкил этади.

 

Шу билан бирга, республика бўйича вақтинчалик электр таъминотидаги узилишларига қўшни Тожикистон энерготизимидан қабул қилинаётган электр энергияси импорти ҳажмининг кескин қисқариши ҳам сабаб бўлмоқда. 

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Матбуот хизматининг мазкур чекловлар хусусида тушунтириш беришича, электр энергияси истеъмоли кескин ошганда, шунга яраша (тўлиқ) ишлаб чиқариш таъминлаб берила олмаса (турли таъсир омилларига кўра), чеклов киритилади. 

 

Оддий сўз билан айтганда, бир неча миллион истеъмолчиларни йирик авариялар туфайли тармоқдан узишга мажбур бўлинмаслиги учун бир неча юз ёки минг истеъмолчи (турли ҳудудларда кам-камдан) тармоқдан узилиб турилиши мумкин. Бу турли техник-муҳандислик носозликларидан ташқари: масалан, дарахт шохи шамол туфайли электр симига тегиб кетганда, қисқа туташув туфайли трансформатор қизиб ёки ёниб кетганда, “электршит”даги турли носозликлар туфайли қўпқаватли уйнинг бир нечта хонадонида таъминот узилганда ва ҳоказо ҳолатлар содир бўлганда.  

«Мавжуд ҳолатни барқарорлаштириш мақсадида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ўз ваколатлари доирасида «Турменэнерго» компанияси билан электр энергияси импорти бўйича шартнома имзоланган бўлиб, ушбу амалиётнинг бошланиши 2020 йил 28 июлдан кутилмоқда», дейилади компания баёнотида.

Изоҳ: Электр таъминоти умумтизимида «Мувозанат сақлаш» (баланс) деган тушунча бор, бу электр энергияси сониянинг бир неча бўлаги ичида қанча ишлаб чиқилса, шунча (шу лаҳзадаёқ) истеъмол қилиниши лозимлигини англатади. Агар бирор томонда кўпайиш ёки камайиш кузатилса, тизимда йирик авариялар, ёнғинлар, носозликлар келиб чиқади.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились27314(+267)
Выздоровели18051(+0)
Умерли167(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились27314(+267)
Выздоровели18051(+0)
Умерли167(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ