Ҳодисалар

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги расмий сайти хакер ҳужумига учради

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига тегишли расмий вебсайт саҳифаси хакер(лар) ҳужумига учради. 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги расмий сайти хакер ҳужумига учради
Фото:Fotolia, Tomasz Zajda

Бугун, 24 июль куни соат 20.00 ҳолатига кўра, сайт манзили орқали бош саҳифага ташриф буюрилганда, фақат «Конкурсга ўтиш» ёзуви ва унга бириктирилган ҳавола фаол кўрсатилган.

 

«Конкурсга ўтиш» ёзувига бириктирилган ҳавола орқали кейинга саҳифага ўтилганда хакер(лар) томонидан қолдирилган мурожаат келиб чиқади. 

«Ахборот хавфсизлиги қани, акалар? Бизнинг номзодни ўтказмаган, вой мени акахонларим! yaxshiginabola@gmail.com», - дея мурожаат қолдирган хакер.

Шунингдек, сайт манзили маълумотномасида «ҳамма маълумот менда» деган хабар ҳам қолдирилган. Аммо ёзув муаллифи қандай маълумотларни қўлга киритганига аниқлик киритмаган.

Шу пайтга қадар Коррупцияга қарши курашиш агентлиги расмий сайтини ишдан чиқарган хакер бирор талабнома ё шартини билдирмаган.

 

Агентлик расмий вакилининг маълум қилишича, сайт билан юз берган муаммолар тез орада бартараф этилади.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились26301(+748)
Выздоровели17262(+755)
Умерли159(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились26301(+748)
Выздоровели17262(+755)
Умерли159(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ