Ҳодисалар

Бухорода уч ишчи канализациядан чиққан газдан заҳарланиб вафот этди

Ишчилар янги қурилаётган кўп қаватли уйларнинг канализация қувурларини шаҳарнинг асосий канализация тизимига улаш ишларини олиб борган.

Бухорода уч ишчи канализациядан чиққан газдан заҳарланиб вафот этди
Фото:Тергов департаменти

24 июль куни тахминан соат 11:00да уч нафар ишчи янги қурилаётган кўп қаватли уйларнинг канализация қувурларини шаҳарнинг асосий канализация тизимига улаш ишларини олиб борган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти хабар бермоқда.

 

47 ёшли А.К. ва 45 ёшли С.Б. қувурларни монтаж қилиш жараёнида канализациядан чиқаётган газлардан заҳарланиб, ҳушидан кетишган. Яна бир ишчи 27 ёшли З.Ш. уларга ёрдам бериш учун канализация қувурига тушган ва у ҳам газдан заҳарланиб ҳушидан кетган.

Бундан ташқари, уларнинг яна бир шериги 41 ёшли С.А. уларга ёрдам бериш мақсадида ушбу қувурга тушиб, заҳарланишдан ҳушидан кетган.

 

Қайд этилишича, атрофда тўпланган аҳоли фақатгина С.А.ни қутқариб қолишган, қолган уч нафар ишчи эса ҳодиса жойида канализациядан чиқаётган газлардан заҳарланиб вафот этган.

Ҳодиса жойига тергов гуруҳи чиқиб, воқеа жойини кўздан кечириб, тергов олди суриштирув ҳаракатларини олиб бормоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились29652(+427)
Выздоровели21006(+626)
Умерли187(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились29652(+427)
Выздоровели21006(+626)
Умерли187(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ