Коронавирус

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 19 мингдан ошди

Тошкентда соат 10:00дан бери 100дан ортиқ янги ҳолатлар аниқланди.

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 19 мингдан ошди
Фото:Миллий гвардия

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020 йил 24 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 193тага ортиб 19 179 нафарни ташкил этганини маълум қилди.

 

Янги касалланиш ҳолатларининг 106 нафари Тошкент шаҳрида, 52 нафари Қашқадарё вилоятида ҳамда 35 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

Айни пайтга қадар Андижон вилоятида 45 нафар, Навоий вилоятида 9 нафар, жами 54 нафар бемор тузалди.

 

Юртимизда 10 203 (+54) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.

 

Ҳозирда 8 872 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

 

Аввалроқ, вазирлик коронавирусга чалинган пойтахтлик 73 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этгани ҳақида маълум қилган эди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились26804(+503)
Выздоровели17838(+576)
Умерли161(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились26804(+503)
Выздоровели17838(+576)
Умерли161(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ