Коронавирус

COVID-19’га қарши курашда турк мутахассислари консультантлик қилишади

Туркиянинг коронавирусга қарши курашдаги ижобий тажрибалари қўлланилади.

COVID-19’га қарши курашда турк мутахассислари консультантлик қилишади
Фото:ССВ

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Туркия Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида коронавирус инфекциясига қарши кураш борасида эришилган келишувларга асосан мамлакатдаги COVID-19’га қарши кураш марказий штабига коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш бўйича консультантлари сифатида турк мутахассислари ташриф буюрган. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди. 
 

Улар орасида Туркиянинг Медипол университети илмий кенгаши аъзоси, юқумли касалликлар бўйича мутахассис, профессор Режеп Озтюрк, Хажеттепе университети илмий кенгаши аъзоси, жамоатчилик саломатлиги бўйича мутахассис, профессор Левент Акин ва Анқара шаҳар шифохонасининг юқумли касалликлар бўйича мутахассиси, профессор Хатиже Рахмет Гюнер бор.

 

Туркия Республикасининг COVID-19га қарши курашда ижобий тажрибаларини Ўзбекистонда қўллаш имконияти кўриб чиқилиши режалаштирилган.

 

Айни пайтда Германиянинг етакчи тиббиёт мутахассисларидан бўлмиш профессор Вернер Бэр ҳам мамлакатимиздаги COVID-19га қарши кураш марказий штабида коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш бўйича консультант сифатида бўлиб турибди.

 

Кеча, Шавкат Мирзиёев навбатдаги видеоселектор йиғилишида “Биз пневмонияни даволашда нафақат ўзимизнинг шифокорлар, балки видеоалоқа орқали хориждаги етакчи мутахассисларни консультация беришга жалб қиляпмиз. Ҳозирги вақтда германиялик тиббиёт профессори юртимизга келиб, даволаш жараёнларида бевосита иштирок этмоқда. Бугун Туркиядан бир гуруҳ профессорлар етиб келади. Бошқа давлатлардан ҳам энг тажрибали мутахассисларни жалб қилиш бўйича иш олиб боряпмиз” деган эди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились26301(+748)
Выздоровели17262(+755)
Умерли159(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились26301(+748)
Выздоровели17262(+755)
Умерли159(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ